Излагич » Излагич А-Г

Абдуллоҳ ибн Амр

1402 Ko'rilgan Излагич А-Г

Абдуллоҳ ибн Амр

Абдуллоҳ ибн Амр – сахоба. Мисрга волий бўлган Амр ибн Ос розияллоҳу анҳунинг ўғли бўлган. Қурайш қабиласига мансуб бўлганлар. Хадисларни кўп ривоят қилиш бўйича Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан сўнг иккинчи ўринда туради. У кишидан афзал томони эса ёзишни билган бўлганларидир. Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаётлигидаёқ у кишининг айтган хадисларини ёзиб борар эдилар. Рўза тутишга жуда паҳлавон кимсалардан эдилар. Имоми Бухорийнинг ривоятларида келтирилишича; умри бўйи рўза тутиб, кечалари тоат билан машғул бўлиш режаси пайғамбарга ошкор бўлгач, Абдуллоҳ ибн Амрга Довуд алайҳиссаломнинг рўзаларини мақтаганлар. Шунда Абдуллоҳ “Бундан кўпроғига ҳам қодирман, ё Росулуллоҳ”, деганларида, пайғамбар алайҳиссалом: “Бундан афзали йўқдир”, дея жавоб қайтарганлар. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу хижрий 63-йили вафот этганлар.

Абдуллоҳ ибн Амр – сахоба. Мисрга волий бўлган Амр ибн Ос розияллоҳу анҳунинг ўғли бўлган. Қурайш қабиласига мансуб бўлганлар. Хадисларни кўп ривоят қилиш бўйича Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан сўнг иккинчи ўринда туради. У кишидан афзал томони эса ёзишни билган бўлганларидир. Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаётлигидаёқ у кишининг айтган хадисларини ёзиб борар эдилар.
Рўза тутишга жуда паҳлавон кимсалардан эдилар. Имоми Бухорийнинг ривоятларида келтирилишича; умри бўйи рўза тутиб, кечалари тоат билан машғул бўлиш режаси пайғамбарга ошкор бўлгач, Абдуллоҳ ибн Амрга Довуд алайҳиссаломнинг рўзаларини мақтаганлар. Шунда Абдуллоҳ “Бундан кўпроғига ҳам қодирман, ё Росулуллоҳ”, деганларида, пайғамбар алайҳиссалом: “Бундан афзали йўқдир”, дея жавоб қайтарганлар.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу хижрий 63-йили вафот этганлар.

- - -