Излагич » Излагич А-Г

Абдуллоҳ ибн Аббос

1819 Ko'rilgan Излагич А-Г

Абдуллоҳ ибн Аббос

Абдуллоҳ ибн Аббос – сахоба. Ҳижратдан уч йил аввал таваллуд топган. Пайғамбар алайҳиссаломнинг амакиси Аббоснинг ўғли бўлган. “Хибрул-умма” (умматнинг сиёҳи) ва унинг “Фақеҳи”, ҳамда “Тафсир имоми” деб номланганлар. Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам унга дуо қилиб: “Аллоҳим уни динда фақеҳ қилгин ва таъвил илмини бергин”, - деганлар. Абдуллоҳ пайғамбардан 1660 та хадис ривоят қилганлар. Замондоши бўлган сахоба ибн Умар розияллоҳу анҳу у ҳақида: “ Ибн Аббос – одамлар ичида Мухаммадга нозил бўлган нарсада энг илмлироқ кимсадир”, - деганлар. Мужоҳид: “Ибн Аббос Қуръонни тафсир қилаётган пайтида унга тикилиб, унинг юзидаги нурни кўрдим” – дея айтган эдилар. Тобеъин олим Товус айтганлар: “Мен Мухаммад асхобларидан етмишта шайхни учратиб, мана шу йигитга тўхталганман. Яъни – Абдуллоҳ ибн Аббосни, у сабабли мен (илмда) беҳожат бўлдим”.

Абдуллоҳ ибн Аббос – сахоба. Ҳижратдан уч йил аввал таваллуд топган. Пайғамбар алайҳиссаломнинг амакиси Аббоснинг ўғли бўлган. “Хибрул-умма” (умматнинг сиёҳи) ва унинг “Фақеҳи”, ҳамда “Тафсир имоми” деб номланганлар. Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам унга дуо қилиб: “Аллоҳим уни динда фақеҳ қилгин ва таъвил илмини бергин”, - деганлар.

   Абдуллоҳ пайғамбардан 1660 та хадис ривоят қилганлар. Замондоши бўлган сахоба ибн Умар розияллоҳу анҳу у ҳақида: “ Ибн Аббос – одамлар ичида Мухаммадга нозил бўлган нарсада энг илмлироқ кимсадир”, - деганлар.

Мужоҳид: “Ибн Аббос Қуръонни тафсир қилаётган пайтида унга тикилиб, унинг юзидаги нурни кўрдим” – дея айтган эдилар.  

   Тобеъин олим Товус айтганлар: “Мен Мухаммад асхобларидан етмишта шайхни учратиб, мана шу йигитга тўхталганман. Яъни – Абдуллоҳ ибн Аббосни, у сабабли мен (илмда) беҳожат бўлдим”.

- - -