Солиҳ зурриёт сари

Фарзандга ғамхўрлик ва меҳрибонлик қилиш – шарафли иш.

2726 Ko'rilgan Солиҳ зурриёд сари

Фарзандга ғамхўрлик ва меҳрибонлик қилиш – шарафли иш.

Муқаддима сўзимиздан маълумки, фарзанд Аллоҳ томонидан ато этилган қимматбаҳо неъматдир. Уни авайлаш, чиройли униб-ўсишига кўмак бериш ҳар-бир ота-онанинг ва катталарнинг бўйнидаги вазифадир. Эркалатиш, уни талтайтириб юбориш – бошқа иш, лекин унга рахмдил бўлиш, бағри кенг бўлиш – яхши, эзгулик хислатларни вужудга келиш омили эканлигини унутмаслик керак. Анас (р.а): “Росулуллоҳ (с.а.в) дан кўра оиласига меҳрибонроқ бирор кимсани кўрмадим, Иброҳим (ўғиллари) Мадинанинг Аввалийида эмизикли ҳолатда эди. У зот билан бирга борган эдик. У зот уйга кирдилар ва уни қўлига олиб, ўпдилар сўнг қайтдилар”, деган эканлар. (Муслим ривояти) Яна Анас (р.а)дан: “Ҳар қачон Набий (с.а.в) ёш болалар олдидан ўтиб қолсалар уларни хурсанд қилардилар ва уларга салом берардилар”, дедилар. (Муттафақун ъалайҳ)

Пайғамбар (с.а.в) ўзлари шундай марҳамат қилганлар: “Бизнинг кичикларимизга раҳм қилмаган ва катталаримизнинг ҳаққини билмайдиганлар биздан эмасдир.”              

                                                                             (Имоми Ахмад ва Ҳоким ривоятлари)

     Абу Ҳурайра (р.а) дан ривоят қилинган ҳадисда: “Набий (с.а.в) Хасан ибн Али (р.а) ни (набирасини) ўпдилар. Шунда Ақраъ ибн Хабис “менда ўнта бола бор, улардан бирортасини ҳам ўпмайман”, деганларида Росулуллоҳ (с.а.в): “Кимки раҳм қилмаса, раҳм қилинмайди,” дедилар”

                                                                                   (Муттафақун ъалайҳ)

     Уммул муъминин Оиша (р.а): “Агар Фотима Набий (с.а.в) нинг олдига кирса, (оталари) унга турардилар, салом берардилар, пешонасидан ўпардилар ва мажлисларига ўтказардилар.

     Агар Набий (с.а.в) қизлариникига кириб қолсалар унга (оталарига) турардилар ва унинг (оталари) билан саломлашарди, қўлидан ушларди, уни (пешонасидан) ўпарди ва ўтирадиган жойига ўтирғизарди.

 

      Набий (с.а.в) вафот этадиган касаллик кунларида у (Фотима) оталарининг ҳузурига кирди ва у билан саломлашди ва уни (пешонасидан) ўпиб қўйди,” деганлар.

                                                                               (Имом Бухорий ривояти)

      Росулуллоҳ (с.а.в) дедилар: “Кимники учта қизи бўлса уларга сабр қилса, уларни меҳнатидан таомлантирса, едирса, ичирса кийинтирса улар (қизлари) унга қиёмат кунида дўзахдан парда бўлади”

                                                                                                                (Имом Ахмад ривояти)     

      Юқоридаги зикри келган ривоятлардан маълум бўладики, киши ўз фарзандига меҳрибон, ҳалим бўлиши Набий (с.а.в) дек зотнинг хулқларидан бўлган. Айниқса, қиз фарзандларга меҳрибон бўлиш жуда аҳамиятли вазифадир.

      Ислом уламолари уйга болалар учун харид қилиб олиб келинган совға-саломлар бўлса, уни  биринчи навбатта қиз фарзанддан бошламоқни тавсия қилганлар. Чунки, ўғил фарзанддан кўра, қиз фарзандларда кўнгил нозиклиги, қалб юмшоқлиги мавжуд бўлар экан.

  юклаб олиш