Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 7

Тилдаги калима ила ризога етмоқ

1655 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 7

Тилдаги калима ила ризога етмоқ

Доимо Аллоҳга розилигини изҳор қилиб, дини Исломга ҳамда элчи бўлмиш Мухаммад соллоллоҳу алайҳи васалламга розиликда эканлигини айтиш билан ҳам инсон ризога етмоқлиги мумкин. Набий соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ходимлари бўлган Абу Саллам розияллоҳу анҳу айтди; Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир мусулмонми ёки инсонми ёки қулми кечкиртираётиб ва тонг отдираётиб “Розийту биллаҳи роббав ва бил-ислами дийнав ва би Мухаммадин набиййа” деб айтса, Қиёмат куни Аллоҳ ўша кимсадан рози бўлиш ҳаққига эришади” – деб айтганлар. (Ибн Можжа ривояти)

  Хадисдаги дуо калимасининг маъноси: “Аллоҳни Робб деб, Исломни дин деб, Мухаммадни набий деб рози бўлдим”, деганидир.

 

ТОПШИРИҚ:

Юқорида келган Ибн Можжа ривоятидаги розилик дуосини ёд олинг ва ҳамиша кеч керганда ҳам, тонг отганда ҳам айтиб юришни одат қилинг!

- - -