Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 7

Емоқ ва ичмоқ ила розиликка етишиш

1720 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 7

Емоқ ва ичмоқ ила розиликка етишиш

Аллоҳни севиб, юрган-турганда унга хамду-сано айтиб, зикр этишлик билан эсловчи банда Роббнинг ризосиги талпинаётган банда бўлишлик мақомига ета олади. Чунки, ейишга ризқ бераётган Аллоҳнинг неъматини еб ва унинг оқизиб қўйган сувларини, меваларидаги покиза шарбатларни ича туриб унга хамд айтишлик Аллоҳ томонидан яхши қабул қилинар экан. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтди: Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта Аллоҳ – таом еб ва ичимлик ичиб, ўшанга хамд айтадиган бандадан рози бўлади”, – деганлар. (Муслим ривояти)

Барча ҳам ўзи еб-ичаётган ризқу-рўз бўлмиш – сув ва таомни Аллоҳдан берилаётганини тасдиқ этавермайди. Қалбида ва амалида Яратганга ишонч бор кимсаларгина ўзларинг дастурхони узра тортилаётган ноз-неъмат бўлмиш – нон ва сувни Аллоҳдангина берилишини билиб, унга хамд айтишади. Улардан топган куч-қувватини ҳам унга тоат этишга сарф қилади.

   Кўп одамлар борки, Робб Таъолонинг берганини ейди, ичади ва кийинди, аммо у зотга хамд айтишни ҳам, унга шукр қилишни ҳам билмайди. Аксинча емоқ ва ичмоқдан топган қувватини эса маъсият ишларга сарф этади. Ер юзида фасод қўзғаб, жиноятлар содир қилади. Шунинг учун атрофга назар солган киши биладики, маъсият кўпроқ қорни оч, усти юпун кимсаларга қараганда, қорни тўқ ва усти либосларга бурканган кимсаларда кўпроқ учрайди.

САВОЛЛАР:

  1. Таом ва шарбатни истеъмол қилиб, қандай амалда турган кимсага Роббимиз розилиги берилар экан?
  2. Мусулмонннинг таомдан сўнгги ҳолати қандай бўлади?
  3. Маъсият кўпроқ кимларда учрайди?

- - -