Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 7

Ризога интилиш – саодатдир!

1853 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 7

Ризога интилиш – саодатдир!

Аллоҳ Ҳақ Таъолонинг ризосига етишишни мақсад этган кимсани – саодатли кимса дейишимиз асосли ишдир. Яратган ва қайта Тирилтиргувчи Зотнинг розилигига тенг келадиган ҳолнинг ўзи йўқдир! “Аллоҳнинг ризолигини истаган киши, Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган, борар жойи жаҳаннам бўлган кимса каби бўладими?! Нақадар ёмон оқибат бу! Улар Аллоҳнинг ҳузурида ҳар-хил даража-манзилатда бўлурлар. Аллоҳ уларнинг қилаётган ишларини кўргувчидир”. (Оли-Имрон; 162-163 оятлар мазмунидан)

   Аллоҳнинг ризосидек муъмин банда учун улуғ нарса йўқ! Бутун Оламлар Роббиси ва Ҳокимларнинг Ҳокими бўлган Аллоҳни рози қилишдек мартабадек манзилат ва даража умуман мавжуд эмасдир!

“Аллоҳ муъмин ва муъминаларга остидан дарёлар оқиб турадиган, улар абадий қоладиган жаннатлар ва жаннат боғларидаги покиза масканларни ваъда қилди. Аллоҳнинг розилиги эса – ҳамма нарсадан улуғроқдир! Мана шу ҳақиқий буюк бахтдир!”

                                    (Тавба; 72-оят мазмунидан)

 

САВОЛЛАР:

  1. Оли-Имрон сурасининг 162-163 оятлари мазмунини айтиб бера оласизми?
  2. Тавба сурасининг 72-оятини-чи?

- - -