Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 7

Аллоҳнинг ризоси

1888 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 7

Аллоҳнинг ризоси

Мусулмон банда интилиши муҳим ҳисобланган мартаба – Аллоҳ Таъолонинг розилигига етишишдир! Аллоҳнинг ризосига етишишдек бахт – энг ноёб бахтдирки, унга етишмоқлик учун тер тўкиб, меҳнат ва жидду-жаҳд қилиш ҳақиқий иймонли инсоннинг мақсадидир! Аллоҳ Табарока ва Таъоло Ўзи рози бўлган кимсаларга остиларидан дарёлар оқиб тургувчи, абадий қоладиган ва сўлим, гўзал бўлган жаннатларни ато этади.

“Албатта иймон келтирган ва яхши амаллар қилганлар – ана ўшалар яралмиш жонзотларнинг энг яхшисидир. Уларнинг Парвардигорлари ҳузуридаги мукофотлари – остидан дарёлар оқиб турадиган мангу жаннатлардир. Улар ўша жойда абадул-абад қолгувчилардир. Аллоҳ улардан рози бўлди, улар (Аллоҳдан) рози бўлдилар. Бу (мукофот) Парвардигоридан қўрққан киши учундир”.

                                 (Баййина; 7-8 оятлар мазмунидан)

   Аллоҳ Таъоло ризоси учун енг шимариб, амалга ошиққан банда – яшаётган мана бу оламнинг ўзида бир қанча амалларни ишга оширмоғи лозим бўлади. Чунки, ризога етишишни орзу этган ва ўша қилган орзуларига етишга насиб бўлган сахобаларнинг барчалари бу оламни иймоний меҳнат ва ҳаракатга тўлдирганлар.

   Солиҳ бандага агар инсонларнинг мингдан биригина Аллоҳнинг ризосига етиша олади деб айтилса, ўша ягона ризога етишувчи мингдан бир инсон мен бўлай деб интилган. Ҳечам Аллоҳнинг ризосига етмоқликдан ноумид бўлмаган.

 

САВОЛЛАР:

  1. Мусулмон банданинг интилиши зарур бўлган мартаба қайси?
  2. Иймон эгасининг мақсади нима?
  3. Баййина сурасидаги 7-8 оятлар мазмунини айта оласизми?
  4. Ризога интилганлар бу оламни нимага тўлдирганлар?
  5. Солиҳ банда ризо борасида қандай ҳолга тайёр ҳисобланади?

- - -