Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 7

Розилик сари (Шеър)

2208 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 7

Розилик сари (Шеър)

Сенинг розилигинг сари интилиб, Ҳаққин қилгаймиз ҳақдорларга адо, Хиёнат чоҳидан нари тортилиб, Намозга шошгаймиз чиққанда садо.

Сенинг розилигинг сари интилиб,

Ҳаққин қилгаймиз ҳақдорларга адо,

Хиёнат чоҳидан нари тортилиб,

Намозга шошгаймиз чиққанда садо.

 

Намозда тургаймиз хушуъ ҳолида,

Чалғимай, кўзимиз ёшлаймиз йиғлаб.

Ари рохатда тургандек болида,

 Оромдамиз сенга қалбимиз боғлаб.

 

Ота-она қилиб хизматин адо,

Дуосин олишга роса шошамиз.

Кимдир молга, кимдир дунёга гадо,

Биз эса ажр сари тоғлар ошамиз.

 

Мискин, бечорага бериб таомлар,

Ўзимиздан уни  кўргаймиз олий.

Дўстни севиб, унга қилгаймиз ғамлар,

Ташнага сув тутиб бўлгаймиз соқий.

- - -