Улуғ насиба ворислари » Улуғ насиба ворислари 1

УМАР ИБН АБДУЛАЗИЗНИНГ ЎҒЛИ АБДУЛМАЛИК

1740 Ko'rilgan Улуғ насиба ворислари 1

УМАР ИБН АБДУЛАЗИЗНИНГ ЎҒЛИ АБДУЛМАЛИК

Адолатга ва хаққа интилувчанлиги билан машҳур бўлган,саккизинчи асрнинг бошларида муъминларга амир бўлган халифа Умар ибн Абдулазизнинг ўн беш фарзанди бор эди. Уларнинг учтаси қиз, қолганлари эса ўғил эди. Уларнинг барчасига тақводан бўлган насиба ва салоҳиятдан бўлган мақом берилган эди. Абдулмалик ҳам улардан бири бўлиб, уларнинг ичида юлдуз бўлиб порлаб туришда алоҳида ўрин тутарди. Ёшлик кезлариданоқ Аллоҳга итоатли, кўринишида одамларга яқин бўлиб ўсган. Отаси Умарга ҳам баъзи ўринларда кўмакчи сифатида ишлаш билан бирга, ҳақни ва адолатни эслатиб туришда ҳам ишончли вакил ўрнини босарди. Кунлардан бир куни Умар ибн Абдулазиз одамлар олдида хутба қилди. Жуда толиқди. Хонадонига қаттиқ чарчоқ билан қайтди. Ўша вақтларда Абдулмаликнинг ёши ўн еттига қараб кетаётган эди. У отасини ўриндиғига кириб кетаётган ҳолда учратиб қолди. - Эй амирал - муъминин нима қилишни истайсиз? - Эй ўғилчам озгина ухлашни ирода этдим. Жасадимда куч қувват қолмади

     - Одамларнинг молидан зулм ила жамланиб қолган молни ўз аҳлига қайтармасдан олдин-а,  эй амирал – муъминин?

      - Эй ўғилчам ўтган кеча амакинг Сулаймоннинг уйида бедор бўлган эдим. Пешин вақти бўлгач, одамларга намоз ўқиб бергач, молни иншааллоҳ  ўз аҳлига қайтариб бераман!

      - Эй амирал – муъминин сизда пешингача яшашлик учун имконият борми? 

                Бу сўз Умар ибн Абдулазизни сергак торткизди, қасд қилган оромининг  шаштидан қайтди. Икки кўзидан уйқу қочди. Жасадига бор мадорини тўплаб, деди:

 

-  Эй ўғилчам менга яқинроқ кел!

Ўғли келгач, уни бағрига босиб, қучди ва икки кўзи орасини ўпиб, деди:

-  Менинг наслимдан динимга ёрдам берувчини чиқарган Аллоҳга хамд бўлсин!

Сўнгра турдилар  ва одамларга жар солишни буюрди.

     - Кимнинг ҳаққи бўлса,бас уни олсин!- дея нидо қилинди.

“Маймун ибн Меҳрон сўзлаб берган бир воқеа бор. Бу киши Умар ибн Абдулазизнинг вазири ва маслаҳатчиси эди. У киши айтганлар:

Умар ибн Абдулазизнинг  ҳузурига кирдим. У ўғли Абдулмаликка мактуб ёзаётган эди. У мактубида ўғлига насиҳат қилар, огоҳлантирар ва хушхабар ҳам берар эди. Жумладан Аллоҳга хамддан сўнг шундай ёзилган эди;

 “Эй болам! Сенга ва отангга Аллоҳ берган фазлни ёдга олгин! Сен кибрдан эҳтиёт бўлгин! Албатта у шайтон амалидандир! У эса муъминларга очиқ душмандир!”

    Бу сўзлар остида яна нафсининг ажабланишидан тийилиши муҳимлиги ҳам битилган эди. Маймун деди: “Сўнг Умар менга юзланиб: “Эй Маймун, дарҳақиқат ўғлим Абдулмалик кўзимга зийнат қилинди, албатта мен ўз нафсимда ана уни муҳимроқ ҳисоблайман. Қўрқаманки, менинг унга бўлган мухаббатим сабабидан илмимга ғолиб келмаса эди! Оталарнинг болалари айбларидан кўзлари кўр бўлгани янглиғ менинг ҳам боламдаги нуқсонга кўзим кўр бўлмаса эди! Унинг олдига жўнагин ва унга назар солгин! Унда кибр ва фахрга ўхшаш нима бор экан?! ( Мободо ўша иллат унда бўлса) у ифлос бола бўлади ва шайтондан унга омонлик йўқдир!”

     Маймун айтади:

     “Абдулмаликнинг олдига шошдим, унинг олдига етиб боргач, изн сўрадим ва кирдим. У кўркам ва камтарин йигит бўлган эди. Мени кутиб олди ва:

      - Дарҳақиқат мен отамнинг менда бўлмаган яхшиликни сизга зикр этганини эшитдим! Албатта мен Аллоҳдан мен сабабли отам манфаатланишини умид қиламан! деди.

       Мен унга айтдим:

       - Ўзингиз қалайсиз?

         -Аллоҳ Азза ва Жалла берган хойр ва неъмат ила яхшиман! Лекин мен отамнинг менга бўлган гўзал гумони мени ғурурлантириб қўймасин, дея қўрқаман. Мен у отам гумон қилганидек фазлга етишган эмасман! Яна отамнинг мухаббати менга бўлган маърифатидан устун бўлишидан, мен эса отамга офат бўлиб қолишимдан ҳам қўрқаман!

         Маймун ибн Меҳрон айтади: “Мен уларнинг сўзлари иттифоқ келиб, бир-бирига мос келаётганидан таажжубда қолдим...”

         Вазир ва Умар ибн Абдулазизнинг ўғли Абдулмалик яна сўзлашув, мулоқотда давом этишди. Унинг қолганини яна Маймун ибн Меҳрон ҳикоя этганига гувоҳ бўламиз.

          “Бир соат у билан гаплашиб ўтирдим. Унинг сўзларини тингладим. У йигитдек кўриниши чиройли, ақли комилроқ йигитни кўрган эмасман! Ёши ва тажрибаси ҳали кичик бўлишига қарамасдан, бу йигит одоби жуда гўзал ва баркамол эди! Бир пайт хизматчилардан бири унинг олдига келдида:

           -  Аллоҳ сизни салоҳиятда қилсин, дарҳақиқат биз бўшатиб қўйдик!  деди.

Абдулмалик эса жим, сукут сақлаб турарди. Мен дедим:

            - Улар нимани бўшатишди?

             Абдулмалик деди:

             -Ҳаммомни!

              -Қандай? дедим

              -Мен учун одамлардан бўшатиб, ҳоли қилишди, деди Абдулмалик.

               Мен унга айтдим:

                -Сиз ўз нафсингизни улуғ мавқеъга қўйиб олибсиз- да?!

                 Абдулмалик хавфга тушди ва истиржоъ (“Инна лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъун”)ни айтди ва деди:

                   -Эй амаки Аллоҳ сизга рахм қилсин, бу ишда нима зарар бор?

Мен айтдим:

-Нима учун сиз одамларни у (ҳаммом) дан чиқаришни буюрасиз? Гўёки сиз шу билан  ўз нафсингизни улардан  баланд қўймоқдасиз! Уларнинг қадр- қийматларидан  қадрингизни олий тутмоқдасиз?! Сўнг яна ҳаммом эгасига ўша пайтки қиймат борасида зиён етказмоқдасиз, у эса сиз ҳаммомда эканлигингизда бировларни киргиза олмай, пул ишлашдан маҳрум бўлмоқда- ку!

Абдумалик айтди:

-Мен ҳаммомнинг эгасини рози қиламан ва ўша кунги  ишлаб топадиган пулининг барчасини мен тўлайман!

-Ўша сарфингизга кибр аралашмоқда-ку, ахир! Сизни одамлар қатори ҳаммомга киришингиздан нима манъ қилмоқда?

-Одамлардан бир эсипаст тоифа борки, улар изорсиз, сатри- аврат қилмасдан ҳаммомга киришади.Мен эса налойиқ манзарани кўришни истамайман! Менга ваъз этинг, мен у билан манфаат  топай, Аллоҳ сизни рахматига олиб, раҳм этсин! Бу ишдан чиқиш йўлини кўрсатинг!

-Кеч киришини, одамлар ҳаммомдан чиқиб, уйларига қайтишини  кутинг ва ҳоли бўлгандагина ҳаммомга киринг! Абдумалик аҳд қилиб, шундай деди:

-Бугундан кейин ҳаммомга кундузи ҳаргиз кирмайман! Бу юртнинг совуқ шиддати ҳам уни (Абдумаликни) мутлақо  киргиза олмайди!

Абдулмалик отасининг ёмон кўриш  ғазаби устига тушишидан хавфда эканлигини баён этди. У отасини жуда  ҳам эҳтиром этиши қуйидаги сўзларидан ҳам маълум бўлади.

-Дарҳақиқат мен отамнинг розилигини топмай турган ҳолда ажал  мени тутиб  қолишидан  қўрқаман! деди.

Бу воқеани сўзлаб берган Маймун ибн Меҳрон сўзининг хотимасида  шундай деган эди:

“Ҳечам бундай отани ҳам, фарзандни ҳам, у иккисига ўхшашини ҳам кўрмаганман! У иккисини  Аллоҳ марҳаматига олсин!”                                          

- - -