Улуғ насиба ворислари » Улуғ насиба ворислари 1

Сарторош ва Абу Ханифа воқеаси

2239 Ko'rilgan Улуғ насиба ворислари 1

Сарторош ва Абу Ханифа воқеаси

Ато рахимаҳуллоҳнинг илмидан жуда кўплаб одамлар манфаат олганлар. Булар ичида етук илм эгалари ҳам мавжуддир. Ҳаттоки мужтаҳид уламолар ҳам... Имоми Аъзам яъни, Абу Ханифа ўзи хақида ушбу воқеани айтиб берган эканлар: “Маккада (хаж) маносикларидан бешта бобда хато қилдим ва уни менга сарторош ўргатиб қўйган эди. Мен эхромдан чиқишлик учун соч олдиришни ҳоҳлаб, сарторошнинг олдига бордим ва ундан сўрадим: - Сочимни қанчага олиб қўясан? - Аллоҳ сени ҳидоят қилсин! Ибодат ичида шартлашилмайди, ўтиргин ва сенга маъқул бўлганини бераверасан! Мен хижолат бўлдим ва ўтирдим. Ўтирганимда ҳам қибладан бурилиб ўтирган эдим. Сарторош менга қиблага юзланиб ўтиришлигимни ишора қилди. У айтгандек қилдим ва

хижолатчилигим устига хижолатчилик менда зиёда бўлди. Сўнг чап томоним билан бошимни унга тутдим.

У деди:

“Ўнг томонингни бур!”

     Мен ўнг томонимни бурдим. У сочимни оларди, мен эса жим турган ҳолатда, ажабланиб унга қараб қўярдим. У менга деди:

     “Нимага жим турибсан? Такбир айт!”

     Мен такбир айта бошладим, кетишлик учун ўрнимдан қўзғалдим.

“Қаерга кетишни ҳоҳлаяпсан”, деди деди сарторош.

“Уловимга боришни ҳоҳлаяпман”, дедим.

“Икки ракат намоз ўқигин ва ҳоҳлаган томонингга боравергин”, деди сарторош.

     Мен икки ракат намоз ўқидим ва ўзимга ўзим дедим:

“Бу сарторош илм эгаси бўлмаса бундай иш воқеъ бўлиши лозим эмас!”

Ундан сўрадим:

  • Менга буюрган (хаж) маносикларини қаердан олдинг?
  • Дархақиқат мен Ато ибн Аби Рабохнинг шундай қилганини кўрганман ва уни ундан олганман ва унинг ҳузурига одамларни жўнатиб тураман, дея жавоб қилди сарторош”.

     Салама айтадики: “Уч кишидан бошқа Аллоҳ Азза ва Жалланинг ризосини ҳоҳлаб илм олган бирортасини кўрмадим. Ана улар Ато, Товус ва Мужоҳиддир!”

- - -