Улуғ насиба ворислари » Улуғ насиба ворислари 1

Ато ибн Аби Рабох

1862 Ko'rilgan Улуғ насиба ворислари 1

Ато ибн Аби Рабох

Тўқсон еттинчи ҳижрийни зулхижжа ойи эди... Барча томонлардан “ байтул-атийқ ” бўлган Каъбага одамлар пиёда ва уловларда, ёшу-қари, эркагу-аёл хаж қилиш учун келишарди. Уларнинг ичида қора рангли ҳам оқ рангли ҳам, араб ҳам ажам ҳам, бошлиқ ҳам хизматчи ҳам мавжуд эди. Уларнинг барчалари одамларнинг подшоҳига умид ва қўрқув билан талбия айтиб келишарди. Сулаймон ибн Абдулмалик ўша пайтда мусулмонларнинг халифаси бўлиб, икки боласи билан яланг бош, фақатгина изор ва ридо билан байтни тавоф қилгани келарди. У тавофни тугатгач, ўзини хос одамига: “Сохибларингиз қани? ” деди. У : “Ана у тик туриб намоз ўқияпти”, дея жавоб қилди. Масжидул Харамнинг ғарбий томонига халифа икки боласи билан жўнади . Уларга халифани хос одамлари ва муовинлари ҳам эргашди. Халифа учун хизматчилар йўлни кенгайтиришарди, тиқилинждан ҳимоя қилишар эди.

     Улар етиб келганда бир хабаш чол , юзи қора , бурни йирик , агар ўтирса қора қарғадек кимса рукуъ ва саждаларга ғарқ бўлган эди .

     Одамлар унинг орқасида, ўнгу чапида ўтиришар эди. Халифа ва унинг икки боласи мажлис аҳлини ўтирган ерининг ниҳояланган жойига келиб ўтиришди. Киши намозини тугатгач  халифа Сулаймон ибн Абдулмалик томонга қараб ўтиргач, халифа у кишига салом берди. У киши ҳам салом қайтарди. Халифа ундан хаж маносиклари хақида сўрай бошлади. У кимса сўралган ҳар-бир саволга муфассал жавоб ва Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтган сўзлар билан ҳужжат ва далил келтириб берарди. Сўровлар тугагач халифа у кимсага Аллоҳ  яхшилик билан мукофатлашлигини тилаб, миннатдорчилик билдиргач, болаларига: ”Туринглар-туринглар”!деди. Сафо ва Марва оралиғига сайъ қилиш учун чиқишди. У ерда жарчилар ”Эй мусулмонлар жамоаси! Бу ўринда фақат одамларга Ато ибн Аби Рабохгина фатво айтади, агар у бўлмаса Абдуллоҳ ибн Аби Нужайх айтиши мумкин”, дея жар солишди.

     Халифа Сулаймон болаларидан бирига айтдики: ”Эй ўғилчам, биз ҳокисорлик билан Масжидул-Харомда унинг ҳузурида бўлган фатво эгаси ва биз кўрган кимса ўша – Ато ибн Аби Рабоҳдир. У мартабада Абдуллоҳ ибн Аббоснинг ворисидир! Эй ўғилчам, илмни таълим олинглар! Бас илм – қуйи бўлган кимсани шарафлаб кўтаради. Ғофил кимсани уйғотади. Подшоҳлар мартабаларига юқорилатади!”

     Сулаймон ибн Абдулмалик ўғлига илм хақида айтган сўзларида муболаға қилган эмас эди.

     Ато рохимаҳуллоҳ кичкиналигида Макка аҳлидан бўлган бир аёлнинг қули бўлган. У кишининг илм йўлига киргунига қадар вақти уч қисмга бўлинади.

     Биринчи қисм; Ўз саййидасига хизматни гўзал тарзда ўташи, хақларини комил суратда адо этишидир.

     Иккинчи қисм; Робб Таъолога ибодат этишлик учун фориғ бўлиб, вақт топиш ва саййидаси Аллоҳ Азза ва Жалла ризоси учун уни қулликдан озод қилишидир.

     Учинчи қисм; Пайғамбарнинг хаёт бўлган сахобаларидан илм талаб қилишидир.

     Ато тобеинлардан бўлиб, сахобалардан Абу Хурайра, Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Зубайр ва бошқалардан кўксилари тўлгунча илм ва фиқҳдан тахсил олганлар. Саййидаси Ато сабабидан Аллоҳ шояд ислом ва мусулмонларга манфаат берса деган ният ила уни озод қилгач, Ато Масжидул – Харомни ўзига макон қилиб тутди. Байтуллоҳ унинг турадиган ҳовлиси, унда таълим оладиган мадрасаси, унда Аллоҳга муқарраб бўлиши учун тақво ва тоат билан намоз ўқийдиган намоз масканига айланди. Муаррихчилар айтадиларки:

     “Ато ибн Рабох учун масжид йигирма йилдан ортиқ ўриндиқ – кўрпа бўлган”.

     Ато рохимаҳуллоҳ илмда шундай мартабага етдиларки ҳатто бу мартабани Абдуллоҳ ибн Умар ва у кишининг оталаридан нақл қилинган ривоятдан билиб олсак бўлади. У киши Маккага умра қилгани борган эдилар. У кишининг олдига савол ва фатво сўраб одамлар кела бошладилар. Шунда: “Эй Макка аҳли, сизларга дарҳақиқат ажабланмоқдаман! Ораларингизда Ато ибн Аби Рабох туриб, менинг ҳузуримга савол сўраб жамланасизларми?” деди.

     Ато ибн Аби Рабох динда ва илмда шундай даражага етдики, унда муҳим икки хислат мавжуд бўлди.

      Биринчиси; ўз нафси устидан бошлиқликни мустаҳкамлай олди. Нафсини фойда бермас ишлардан тўса олди.

     Иккинчиси; ўз вақти устидан бошлиқликни ўрната олди. Ҳожати бўлмаган сўз ва амаллардан тийилишни йўлга қўя олди.

     Кўфалик уламолардан бўлган Мухаммад ибн Суқо Атони зиёрат этганлардан бири бўлиб, шундай деган: “Бир сўзни сизларга эшиттиришимни ҳоҳлайсизларми? Шоядки у (сўз) менга наф бергани каби сизларга ҳам наф берса!” деди. (Эшитаётганлар): “Ҳа!” дейишди.

     У: “Бир куни менга Ато ибн Аби Рабох насиҳат қилди ва деди: “Эй биродаримнинг ўғли! Биздан олдингилар сўзлар ортиқлигини ёмон кўришар эди”. Мен дедим: “Уларнинг наздида сўзларнинг ортиқлиги нимани англатган?”. У айтди: “Аллоҳ Азза ва Жалланинг китобини ўқишлик ва фаҳмлашлик, Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг хадисини ривоят этишлик ва тушинишлик ёки яхшиликка чақириш ва ёмонликдан қайтариш ёки Аллоҳ Таъолога муқарраб этадиган илмни олиш ёки ўз ҳожатинг ва тирикчилигинг учун керак бўлган сўзлардан бошқасини улар сўзлар ортиқлиги деб ҳисоблар эдилар”.

     Сўнг менинг юзимга тикилиб туриб: “Ҳолбуки, шак-шубҳасиз, сизларнинг устингизда ёд олиб, ёзиб тургувчи улуғ (фаришта)лар бордир” (ояти)ни инкор этасизларми? Албатта ҳар-бирларингиз билан икки фаришта бордир!”, дея яна бир ҳужжат келтирди. Сўнг яна айтдики: “Бирортамиз сахифаси тўлдирилса ва унда дунёсининг ҳамда динининг амридан бўлган ишни топа олмасликдан ҳаё қилмайдими?!”

     Атога дунё юзлансада, ундан жуда қаттиқ юз ўгирар эдилар. Унга терс қараш билан қарар эди. Умрининг барчасида беш дирҳамдан ортмаган либосни кийиш билан ўтказганлар. Халифалар у кишини сухбатларига чорласаларда, уларнинг дунёларидан динига зарар етиб қолишлигидан қўрқиб бормас эдилар. Фақатгина ислом ва мусулмонларга фойдаси тегадиган мақомлардагина уларга ижобат қилар эди.

     Усмон ибн Ато ал-Хуросоний ушбу ҳодисани айтиб берганлар:

     “Мен отам билан бирга (халифа) Ҳишом ибн Абдулмалик ҳузурига жўнадик. Дамашқ яқинида эшак устида бир чолни кўрдик. Унинг устида қорароқ кўйлак,  ҳубба, бошига  ёпишип турган бош кийим ва оёғида ёғочдан бўлган узангиси бориди. Мен кулдим ва отамга дедим:

     “Ким бу?”.

     “Жим бўл! Бу Хижоз фақиҳларининг  пешвоси Ато ибн Аби Рабоҳдир!” деб жавоб қилди. Биз яқинлашган пайтимизда отам туясидан, у киши эса эшагидан тушди ва иккаласи қучоқлашиб, саломлашишди. Сўнг иккаласи маркабларига минишиб, Ҳишом ибн Абдулмалик саройининг эшиги олдида тўхташди. Икковига кириш изни берилди.

     Отам чиққач, унга дедим: ”Икковингиздан бўлган нарсани менга сўзлаб беринг!”. (Отам) деди:  “Ҳишом албатта Ато ибн Аби Рабох эшик олдида турганини билгач, унга изн беришга шошди. Аллоҳга қасамки унинг сабабидан мен кира олдим. Уни Ҳишом кўргач, деди:             

     -Мархабо, хуш келибсиз! Мана бу ерга, мана бу ерга, дея тинмай таклиф қилишда давом этди. Ҳаттоки ўзининг ўриндиғига бирга ўтказди ва тиззасини тиззасига текизди. Бу мажлисда одамларнинг шарафлилари ўтирар эди. Ҳишом ва Ато гаплашарди, қолганлар эса сукут сақлаб ўтиришар эди.

     Сўнг Ҳишом Атога деди:

“Нима ҳожатингиз бор эй Або Мухаммад?

  • Эй амирал-муъминин! Икки харом аҳллари – Аллоҳнинг аҳли ва росулининг қўшинларидир. Уларнинг хақларини тақсимлаб берасан! – деди Ато.
  • Ҳа, деди халифа. – Эй хизматчи, Макка ва Мадина аҳли учун бир йиллик хақларини ёзиб қўйгин! – деб котибига буюргач, Атога деди:

“Яна бошқа хожатингиз борми эй Або Мухаммад?”

  • Ҳа! Эй амирал-муъминин! Ҳижоз ва Нажд аҳли арабларнинг аслидир ва исломнинг етакчиларидир! Садақотларининг ортганини қайтариб бера оласанми?

-Ҳа! Эй хизматчи уларнинг садақотларининг ортганини қайтаришликни ёзиб қўй! деб яна Атодан сўради:

  • Эй Або Мухаммад ана ундан бошқа яна ҳожатингиз борми?
  • Ҳа! Эй Амирал-муъминин! Душманларингизнинг қаршисида кўксини қалқон қилиб турган ва мусулмонларга ёмонлик қасди ила турганларга қарши турадиган аскарлар аҳли борки, уларга маошларини тўлиқроқ қилиб берасан! Агар улар ҳалок бўлсалар, аскар аҳли зоеъ бўлур!
  • Ҳа! Эй хизматчи, уларнинг маошларини етказишликни ёзиб қўй! – деб яна Атога мурожаат этди:
  • Ундан бошқа яна ҳожатингиз борми Эй Або Мухаммад?
  • Ҳа! Эй Амирал-муъминин, аҳли зиммаларингиз (яҳуд ва насроний сингари мусулмонлар ҳимоясидаги тоифалар) тоқати етмаган ишга таклиф этилмаслар!
  • Ҳа, эй хизматчи! Аҳли зимма учун тоқатлари етмаган нарсага таклиф этилмаслигини ёзиб қўй! дея, яна Атодан сўради:
  • Яна ундан бошқа ҳожатингиз борми, эй Або Мухаммад?
  • Ҳа... Эй Амирал-муъминин ўзинг ҳақингда Аллоҳдан қўрққин! Билгинки, бир ўзинг якка яратилдинг ва якка ҳолда вафот этасан! Якка ўзинг тириласан ва якка ҳисоб қилинасан! Аллоҳга қасамки, ўзинг билан биронтасини турганини кўрмайсан!

     Ҳишом эгилиб ерга йиқилди ва у ўша ҳолда йиғлар эди. Ато қўзғалди, мен ҳам у билан бирга ўрнимдан қўзғалдим. Биз эшик олдига етиб келганимизда, ортимиздан бир киши эргашиб келдида унга ҳамён узатди ва деди:

  • Мана буни амирал-муъминин сизга бериб юборди.

     Унинг ичида нима борлигини билмадим Ато эса уни қабул этишдан ўзини тортди ва (Шуъаро сурасидаги оятни далил қилиб):

  • Сизлардан унга ажр-ҳақ сўрамасман! Менинг ажрим Оламлар Роббиси зиммасидадир, деди.

     Аллоҳга қасамки, Ато халифанинг ҳузурига кириб, чиққанда бирор томчи сувни ҳам ичмади!”

     Ато рохимаҳуллоҳ Аллоҳ ҳузуридаги нарсаларга рағбат этиб, одамлар ҳузуридаги нарсалардан зуҳд этиб, нафсини пок тута олдилар. У кишига ўлим ҳозир бўлгач, дунё оғирликларидан юки енгил, охират амалидан хуржуни тўла бўлди. Аллоҳ у кишига барокатли умр ато этди. У юз йил умр кечирди. Етмиш маротаба хаж қилди. У Аллоҳ Таъолодан розиликни ва жаннатни сўраб, У Зотдан ғазаби бўлишини ва дўзах ўтининг етиб қолишидан паноҳ тилаб ўтди.   

- - -