Адоватнинг қора излари

Дебоча (1)

1837 Ko'rilgan Адоватнинг қора излари

Дебоча (1)

“АДОВАТНИНГ ҚОРА ИЗЛАРИ” Момақалдироқнинг гумбурлаб урилишидан ва ойналарнинг унинг зарбидан зириллаб, ларзага тушишидан уйғониб кетган Ашраф ўзидан нарироқда турган ҳассасини базўр энгашиб олди. Тун яримлаган, ташқарида эса момақалдироқ ортидан ёмғир томчилари ёғишни бошлагани эшитилиб турарди. -Аҳрор, Аҳрор қаердасан ука?!

   Ашраф ҳассасига таяниб эшик томон юрди, эшикнинг олдидаги чироқ тугмачасини босди. Электр ўчирилгани боис чироқ ёнмади. У эшикни очди, укасининг хонасида бўм-бўш кўрпадан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Ашраф яна қайтиб, ўз хонасига эҳтиётланиб кирди. Соатга қараб, вақт бомдодга яқинлашиб бораётганини сезди. Ҳалигача укаси Аҳрорнинг келмагани уни ташвишга солар, уни кутиб ётиб ухлаб қолганини элас эслагандек бўлди. Бугун касалхонадан чиққан Аҳрорнинг акасидан изн сўрамай, шу вақтгача ғойиб бўлиши Ашрафни ҳам ҳижолатчиликка қўяр, ҳам ғазабини келтирар эди....

- - -