Илм чашмаси » Илм чашмаси 5

Насиҳат олишнинг иймонга аҳамияти.

2465 Ko'rilgan Илм чашмаси 5

Насиҳат олишнинг иймонга аҳамияти.

Иймон неъматига шукр этиб, уни зиёда этиш учун енг шимарган кимса ўзи учун қилинган панду-насиҳатга қулоқ тутгувчи бўлади. Насиҳат ичида унга фойдали юмуш ва хислатлар бор. Ёмонликдан, қабиҳ ишлардан қайтарув, четлатувлар бор. Қуръонда: “Ва панд - насиҳат қилинг! Зеро, у панд - насиҳатлар иймонлиларга наф етказур,, дейилган. (Аз-зариёт сураси , 55-оят мазмуни) Исмоил ибн Умар ибн Касир рохимаҳуллоҳ ушбу оятни изоҳ этиб: “иймон келтирган ишончга эга қалблар ундан (насиҳатдан) нафланади,, деб айтганлар.

Насиҳатга қулоқ тутиб юрган кимса, қалби  юмшайди,  қалбида иймони жўш уради. Насиҳатдан узоқда юрган кимса ёки насиҳатни эшитишни сира истамаган кимса қалбида мутакаббирлик вужудга келади. Насиҳатсиз қалб - худди сув етмаган, қақроқ ер каби қотиб, ҳеч қандай  яхшиликни ундирмай қўяди.

      Аллоҳ ўз Каломида: “Бас, сиз агар панд - насиҳат фойда берса,  панд-насиҳат қилинг! (Аллоҳдан) қўрқадиган киши панд - насиҳат олажак. Катта ўтга (дўзахга) кирадиган бадбахт кимса эса ўзини у (насиҳат) дан четга олур!,,  деб марҳамат этган.

                                                      (Аъло сураси ,9-12-оятлар мазмуни)

     Панд - насиҳатнинг энг олийси Аллоҳнинг Қуръонидир. Қуръондаги барча нарсаларга итоат этиш сўнг Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи  васаллам насиҳатларига амал қилиш лозим бўлади. Ундан сўнг Қуръон ва ҳадисга асосланиб панду - насиҳат қилган устозу - мударрисларга, ота - онага ҳамда бошқа каттаю - кичикнинг насиҳатларига эътибор қаратилади.

- - -