Авлодлар қайғуси » Авлодлар қайғуси 3

“Умму Холид”

1594 Ko'rilgan Авлодлар қайғуси 3

“Умму Холид”

Умму Холид розияллоҳу анҳо машҳур сахобий Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу (пайғамбарнинг божаси )нинг аёлларидан биридир. Зубайр розияллоҳу анҳудан икки фарзанд кўрганлар Амр ва Холид . Ўзининг исми Асма бўлиб кичик ўғлининг номига куняланиб “Умму Холид” деб номланиб қолган. Умму Холид розияллоҳу анҳо тарихий воқеага гувоҳ бўлган аёллардан бўлиб, Ҳабаш юртидаги воқеани ўзлари сўзлаб берган эканлар. “Биз (Ҳабашистондан) чиқаётганимизда Нажжоший “ҳамманглар Росулуллоҳга мендан салом айтинглар “ деганини эшитдим. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга Нажжошийдан салом етказувчилардан бўлдим” деганлар.

Исхоқ ибн Саъид ўз оталаридан нақл қилганлар “Умму холид бинту Холид менга айтиб берган (Умму Холиднинг отаси ҳам Холид бўлган шунинг учун яна “бинту Холид” кўшилинган) “Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам қора кичкина хомийса кўйлак олиб келдида “Буни кимга кийгизади деб ўйлайсизлар”? дедилар.

     (Ҳамма) жим бўлиб сукут килишди. “Умму Холидни менинг ҳузуримга олиб келинглар” деди.

     Мен келтирилдим ва ўз қўллари билан уни менга кийгиздилар ва “Кийиб эскиртиргин”, деб икки маротаба айтдилар (муборакбод этиш маъносида бўлса керак, валлоҳу аълам).

     У зот хомисанинг сариқ ва қизил белгисига қараб;  “Бу ярқиради эй Умму Холид, бу ярқиради”, дедилар .                 

  (Имоми Ахмад ва Бухорий ривоятлари).   

Исхоқ нақл қилганлар; “Менга аҳлимдан бўлган аёл айтиб бердики, у Умму Холид ҳузурида (ўша, росулуллоҳ берган ) хомисани кўрган экан”.

- - -