Илм чашмаси » Илм чашмаси 5

Борлиқ ҳақида тафаккур. Қушлар ва учқичлар

2843 Ko'rilgan Илм чашмаси 5

Борлиқ ҳақида тафаккур. Қушлар ва учқичлар

Инсон авваллари фақат ерда юриш ва сувда ўзи ва кемалар орқали сузиш воситаларинигина билар эди. Устида, кўм-кўк осмон қаърида парвоз этаётган қушларга ҳавас ва лол қолиш назари билан қарар эди. Энди эса ўша учиб юрган қушлардан андоза олган инсоният, осмонда парвоз этадиган учқичларни кашф қилишга Аллоҳдан илҳом олди. Андоза олинган қушлар, уларни кўкда қанот қоқиб парвоз этиши - Улуғ Аллоҳнинг улкан қудратига далолатдир!

     “Улар устларида (қанотларини) ёйгувчи бўлган ва йиққан ҳолда (учиб юрган) қушларни кўрмадиларми? У (қуш)ларни Ёлғиз Рохмангина(самода) ушлаб турар!...”

                                                                  (Мулк сураси 19- оят мазмуни)

     Дарҳақиқат осмонда ушланиб туриш унда парвоз этиш-Аллоҳ ато этган ажойиб хислатдир. Кичкинагина, вазнсиз тошчани тепага қараб отсангиз, кўп ўтмай пастга, ерга қайтиб тушади. Сувлар ҳам жилға, ирмоқларда тепага қараб эмас, балки паст томонга қараб оқади. Ақл юргизиб, осмонда учиб юрган нарсаларга иймон кўзи билан қараган инсон, бу ишларда фақат Аллоҳ Ҳақ Таъолонинг қудрати илоҳийсига тан бермай иложи йўқ.

- - -