Илм чашмаси » Илм чашмаси 5

Борлиқ ҳақида тафаккур.

2305 Ko'rilgan Илм чашмаси 5

Борлиқ ҳақида тафаккур.

Кеча ва кундуз, кема, сув, шамол ва булутлар. Аллоҳ Ҳақ Таъоло осмону – ер мисолидан ташқари, бир қанча мавжудотларнинг васфини баён қилиб шундай марҳамат этган: “...кеча ва кундузнинг алмашиб туришида, денгизда одамларга керакли нарсаларни олиб юрган кемаларнинг (сузишида) ва Аллоҳ осмондан туширган-сўнг у сабабли ўлик ерни тирилтириб, бор жонзотни (ер юзига) тарқатиб-ёйиб, юборган-сув деган неъматида ва шамолларнинг йўналтирилишида, осмон ва ер орасидаги итоатгўй булутда-ақлли кишилар учун аломатлар бордир!,, (Бақара сураси, 164-оят мазмуни)

Юқоридаги оятдан бизга мушоҳада этмоғимиз учун қуйидаги нарсалар баён этилган:
1. Кеча ва кундузнинг алмашиб туриши.
2. Кемаларнинг сув устида сузиб юриши.
3. Ер ўлиб, қуригандан сўнг унга тирилиш воситаси бўлган сувнинг туширилиши.
4. Шамоллар.
5. Булутлар.
Бу беш неъматсиз одам ҳаёти қандай бўлиши мумкин эди! Қуёш чиқсаю, мутлақо ботмаса, ёки ботиб қоронғилик кирсаю, қайтиб ёруғликни кўрмасак!
Сувдаги кемалар қирғоққа етмай ғарқ бўлаверса, осмондан сув тушмаса, ердан ўт – ўлан, дов-дарахт унмаса!
Шамоллар йўналиши йўқолса, осмонда сув ташувчи бўлмиш-булутлар пайдо бўлмай қўйса инсон ер устида яшай олармиди?! Асло, яшай олмас эди! Инсонни яратган Аллоҳ унга керакли бўлган барча нарсаларни осмон, ер, кеча ва кундуз, кемалар, сув, шамол ва булутларни ҳам ато этгандир. Буларни тафаккур этиш иймонга энг зўр озуқадир.

- - -