Илм чашмаси » Илм чашмаси 5

Қуръон тиловати билан иймонни зиёдалаш.

2467 Ko'rilgan Илм чашмаси 5

Қуръон тиловати билан иймонни зиёдалаш.

Иймон дори-дармон, табибларнинг муолажаси билан шифо топмас. Балки унинг зиёдалаш ва мустаҳкамлаш йллари борки, уни уламо аҳли тушунтириб, изоҳлаб берганлар. Шулардан бири; Қуръон тиловатидир. Аллоҳ Азза ва Жалла: “Хақиқий муъминлр фақат Аллоҳ зикр қилинган вақтида қалбларига қўрқинч тушадиган, Унинг оятлари тиловат қилинганда иймонлари зиёда бўладиган ва ёлгиз Парвардигорларигагина суянадиган кишилардир ” дея марҳамат этган. (Анфол сураси, 2-оят мазмуни)

    Юқоридаги оятда “Унинг оятлари тиловат қилинганда иймонлари зиёда бўлади...” деб айтилган. Илоҳий каломнинг қалбдаги иймонга жуда катта таъсири бор. Иймонни ато этган Аллоҳ, уни Ўзининг каломи ила бақувват ва зиёда  этишини ҳам белгилаб қўйган. Беҳуда сўзлар, нағмалар инсоннинг қалбини қотириш ва исён уйғотишга мрйил қилиб қўяди. Аллоҳнинг каломи Қуръонга бефарқ бўлишга, у билан ором топишга йўл қўймайди.

     Иймонга вафо билан қарайман деган ҳар-бир мусулмон ўз ҳаётида Қуръонга муносабатини ислоҳ этиши лозим. Ҳар кунини Улуғ Аллоҳнинг сўзини тиловат этиш, уни фаҳмлашга сарфлашни ўрганиши керак !

- - -