Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Роббнинг рахмати – ақлларни шоштирувчи  мўжизадир

1727 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Роббнинг рахмати – ақлларни шоштирувчи мўжизадир

“Қасамки, агар Биз инсон зотига Ўз томонимиздан рахмат-марҳаматимизни тотдириб, сўнгра Ўзимиз уни тортиб олсак, у албатта ноумид ва ношукрлик қилиши шубҳасиздир. Қасамки, агар унга бирон зиён-заҳмат етганидан кейин Биз ноз-неъматларни тотдириб қўйсак, албатта у: “Барча ёмонликлар мендан нари кетди”, (энди ҳеч қачон қайтиб келмайди) дейди. Дарҳақиқат, у мағрур ва мақтанчоқдир. (Ҳуд;9-10-оятларнинг мазмунидан)

“(Парда ортида Иброҳим алайҳиссаломнинг) хотини турган эди. У (фаришталарнинг Лутнинг кофир қавмини ҳалок қилиш учун келганликларини эшитиб) кулди-ҳурсанд бўлди. Шунда Биз (фаришталаримиз воситасида) у аёлга Исҳоқ (исмли ўғил кўриши) ҳақида хушхабар бердик.У деди: “Вой ўлмасам, ўзим кампир, мана бу эрим эса қари чол бўлса ҳам туғавераманми? Бу жуда қизиқ иш-ку!” Улар айтдилар: “Аллоҳнинг амридан ажабланяпсанми? Эй хонодон эгалари, сизларга Аллоҳнинг рахмати ва барокати бўлгай. Албатта У ҳамду сано Эгаси ва Буюкдир”.

                                                        (Ҳуд;71-73-оятларнинг мазмунидан)

 

“(Эй Мухаммад алайҳис-салом), Менинг (турли гуноҳ-маъсиятлар қилиш билан) ўз жонларига жиноят қилган бандаларимга айтинг: “Аллоҳнинг рахмат-марҳаматидан ноумид бўлмангиз! Албатта Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини мағфират қилур. Албатта Унинг Ўзигина Мағфиратли, Меҳрибондир.”

                                                                (Зумар;53-оятнинг мазмунидан)

 

САВОЛЛАР:

  1. Аллоҳ инсонга зиёндан кейин неъмат берса нима дейди?
  2. Иброҳим алайҳиссаломнинг аёли бола хабарини эшитгач, нима деди?
  3. Аллоҳ пайғамбаримизга ўз жонига жиноят этганларга нима дейишга буюрди?

- - -