Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Пайғамбарларга берилган рахмат

1743 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Пайғамбарларга берилган рахмат

“(Эй Мухаммад алайҳис-салом), Аллоҳ томонидан бўлган бир марҳамат сабабли уларга (саҳобаларингизга) юмшоқ сўзли бўлдингиз. Агар қўпол, қаттиқ дил бўлганингизда эди, албатта улар атрофингиздан тарқалиб кетган бўлар эдилар.Бас, уларни авф этинг, улар учун Аллоҳдан мағфират сўранг ва ишларингизда уларга маслаҳат солинг! Энди (маслаҳат қилгач, бирон ишни) қасд қилсангиз, Аллоҳга таваккал қилинг-суянинг! Албатта Аллоҳ Ўзига таваккал қилгувчиларни севади”. (Оли-Имрон; 159-оятнинг мазмунидан) “Бас, бандаларимиздан бир бандани топтиларки, Биз унга Ўз даргоҳимиздан рахмат (яъни, пайғамбарлик) ато этган ва Ўз ҳузуримиздан илм берган эдик”. (Кахф; 65-оятнинг мазмунидан)

“(Эй Мухаммад алайҳис-салом), агар Сизга Аллоҳнинг фазлу марҳамати бўлмаганда эди, улардан бир тоифаси Сизни йўлдан оздиришга уриниб қолган эди. Лекин улар фақат ўзларини адаштирадилар, холос. Сизга эса бирон зиён етказа олмайдилар. (Зеро) Аллоҳ Сизга Китоб ва ҳикматни нозил қилди ва билмаган нарсаларингизни билдирди. Аллоҳнинг сизга қилган фазлу марҳамати улуғ бўлди”.

                                                             (Нисо;113-оятнинг мазмунидан)

 

“(Юсуф алайҳис-салом) деди: “Мени шу ернинг хазиналари устига қўйгин. Чунки мен(уларни) тўла-тўкис сақлагувчи ва (тўғри тасарруф қилишни) билгувчи кишиман”. Шундай қилиб, Биз Юсуфни (Миср) заминидан ўзи хоҳлаган жойда манзил-маскан тутиб яшайдиган мақомга эриштирдик. Биз фазлу марҳаматимизни Ўзимиз хоҳлаган кишиларга етказурмиз ва чиройли амал қилгувчи зотларнинг ажр-мукофатини зое қилмасмиз”.

                                                  (Юсуф;55-56-оятларнинг мазмунидан)

 

САВОЛЛАР:

  1. Аллоҳнинг марҳамати билан пайғамбар ўз атрофидагиларга қандай муомалали бўлган?
  2. Агар Аллоҳнинг фазли ва марҳамати бўлмаганида бир тоифа кимсалар пайғамбарни нима қилмоқчи экан?
  3. Робб Таъоло марҳаматини кимларга етказади?

- - -