Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Дажжол ва пайғамбарлар ҳақида

1775 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Дажжол ва пайғамбарлар ҳақида

Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Аллоҳ ҳақи, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Исо алайҳиссаломни қизил (юзли) деб айтмаганлар, аксинча у зот бундай деган эдилар: “Бир маҳал мен уйқудалигимда Каъбани тавоф қилаётганимни кўрдим. (У ерда) буғдойранг, сочлари силлиқ бир киши икки киши ўртасида (уларга) суянган ҳолда кетиб борар эдилар, бошқалари сув томизар эди, (яъни, ўта покиза эди). Мен: “Бу киши ким бўладилар?” – дедим. “Марямнинг ўғли”, – дейишди. Сўнг, мен ўгирилиб қараган эдим, қизил (юзли), семиз, сочлари жингалак, ғилай ўнг кўзи гўёки сув бетида қалқиб турган узум донасидек (косасидан чиқиб кетай деб турган) бир кишига кўзим тушди. “Бу ким?” – деб эрдим, “Бу Дажжол” – дейишди. Унга энг ўхшаш киши – Ибн Қатандир”.

    Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Мен Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг бундай деганларини эшитдим: “Мен Марям ўғлига (яъни, Исо алайҳиссаломга) энг муносиб одамман. Пайғамбарлар (бир отанинг турли) хотинларидан туғилган болаларидир (яъни, пайғамбарларнинг динлари асоси бир бўлиб, шариъат борасидагина фарқ қиладилар). Мен билан у киши (яъни, Исо алайҳисалом) ўртамизда пайғамбар йўқдир”.

    Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Дарҳақиқат, сизлар (Қиёмат куни) ялонгоёқ, ялонғоч ва хатна қилинмаган ҳолда (маҳшарда) тўпланасизлар”, – дедилар. Сўнг, “Дастлаб (йўқдан) қандай вужудга келтирган бўлсак, шундай яна (йўқдан) қайта вужудга келтирурмиз, Биз зиммамизга олган ваъдамизни албатта бажаргувчимиз” (“Анбиё” сураси, 104-оят) деган ояти каримани қироат қилдилар-да, яна бундай деб гапларида давом этдилар: “Пайғамбарлардан биринчиси бўлиб Иброҳим алайҳиссаломга кийим кийинтирилади. Кейин, саҳобаларимдан бир нечасини (қўлларидан) ушлаб, ўнг (жаннат) томонга ва (бир нечасини) чап (жаҳаннам) томонга (етаклашади). Шунда мен (жаҳаннам томонга олиб кетилаётган саҳобаларим хусусида): “(Булар) менинг саҳобаларим-ку! (Булар) менинг саҳобаларим-ку!” – дейман. “Сиз улардан ажраганингиздан буён (сиз вафот қилганингиздан буён) улар ортларига қайтишда давом этганлар” – дейилади....

 

САВОЛЛАР:

  1. Ийсо алайҳиссалом қандай юзли деб айтилинмаган?
  2. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу пайғамбарлар ҳақида нима дедилар?
  3. Кимга биринчи кийим кийинтирилади?

- - -