Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Оғир қайғуларга ҳам бардош ила турганлар

1681 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Оғир қайғуларга ҳам бардош ила турганлар

Ω Ийсо алайҳиссалом ўзи даволаган кимсаларнинг айнан ўзларидан озор-азият топгандилар. Ω Пайғамбар Мухаммад алайҳиссалом айнан амакиси Абу Лаҳаб ва кенаяси Умму Жамилнинг азиятларига дуч келганлар. Ω Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу кўзи ожиз бўлганда, тушкунликка тушмай кўзини Аллоҳ олсада, унинг нури қалбида эканлигини ва қалби сергак, ақли расо ҳамда сўзларини кескир шамшир каби эканлигини айтар эканлар.

Ω   Абу Зуайб Ҳазлийнинг бир йил ичида вабо касаллигидан саккиз нафар ўғли вафот этди. Шунда у замон ишидан кўнгли бузилмаслигини, сабри қалбига таскин-ором беришини ва тақдир ўз тирноғини санчганида ҳеч қандай туморлар наф бермаслигини айтганлар.

 

 

Ω  Қайс ибн Осим ал-Минқорий қавмига сўзлаб турган паллада ёнига бир киши келиб, бировнинг ўғли унинг ўғлини қатл қилганини айтди. Шунда у сўзида давом этаверди. Сўзи ниҳоясига етгач, ҳалиги одамга қараб: “Ўғлимни ювиб, кафанланглар! Сўнг менга рухсат берсангизлар унинг жанозасини ўқиб келаман”, - деди.

 

 

Ω   Имоми Тирмизий Аллоҳдан хавф қилиб йиғлайверганидан кўзлари аъмо бўлиб, кўрмай қолгандилар.

 

Ω   Саъд ибн Робиъ розияллоҳу анҳу Уҳуд куни ўзи қонга бўялган ҳолда ётган бўлса ҳам пайғамбар алайҳиссаломнинг аҳволлари ҳақида сўрашга тушганлар.

 

 

Ω   Умар Форуқ розияллоҳу анҳу баданига ханжар урилиб, жон талвасасига тушган ва жароҳат етган жойидан қон оқаётган бир пайтда биродарларидан намозининг мукаммал бўлганлиги ҳақида сўраганлар.

 

 

Ω   Аҳмад ибн Ҳанбал рохимаҳуллоҳ ўз қўли билан тиккан оқ рангли, ямоқ солинган кийими бўлиб, унинг пойафзали ўн етти йил давомида йиртилиб, ямаб-тикилган эди. Лойдан қурилган уч хонали уйи бўлиб, ейишга ёғ билан бир бурда нони бор эди. Бир ойда бир гўшт истеъмол қилар, кўп кунлари рўзадор ҳолда юрарди. Бир ҳадисни ўрганиш учун эса кўп юртларни кезишдан толиқмас, машаққат не эканлигини билмас эди.

- - -