Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Жонфидо кимсалар

1885 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Жонфидо кимсалар

∩ Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳижрат пайтида Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилиш учун жонини хатарга қўйди. ∩ Умар розияллоҳу анҳу одамлар ширин уйқудалик пайтида шаҳар айланиб, халқининг ҳолатидан хабар олди. Қаттиқ қаҳатчилик йилида одамларни тўйдириш учун очликдан эгилиб букилди. ∩ Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ўзи сотиб олган қудуқдан нари бориб, яшириниб одамлар кузагач сув ичиб юрди.

∩     Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ўз жонини тикиб Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламни ўлдирмоқчи бўлган мушрикларнинг тадбирларини барбод қилиш ишида у зотнинг ўринларига кириб ётган эдилар.

    

  ∩   Абу Убайда розияллоҳу анҳу мусулмон аскарларининг роҳати учун тунни бедор ўтказди.

 

  ∩  Абу Талҳа розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилиш учун ўзини ўққа тутди.

 

  ∩   Абдуллоҳ ибн Муборак рўзадор ҳолида одамларга таом улашди.

 

   ∩   Ҳақни айтган Аҳмад ибн Ҳанбал қамоққа олинди, қамчиланди ва у аҳли сунна вал-жамоанинг имомига айланди.

 

   ∩   Суннатга чорлаган Восиқ имом Аҳмад ибн Наср ал-Хазоий Ҳақни айтгани учун ўлдирилди.

 

  

   ∩   Имом Абу Ҳанифа Абу Жаъфар ал-Мансур томонидан қозилик мансабини қабул қилмагани учун қамчиланди.

 

   ∩   Олимур-Раббоний бўлган Саъийд ибн Мусаййабни Мадина амири қамчилади.

 

   ∩  Дорул Ҳижрат имоми бўлган Молик ибн Анас Мадина волийси томонидан қамчиланди.

 

   ∩   Муҳаддис олим бўлган имом Абдуллоҳ ибн Авнни Билол ибн Абу Барда урди.

- - -