Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Тун охиридаги нола

1719 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Тун охиридаги нола

Танувхий айтади: “Бағдод шаҳрининг катталаридан бири бир кампир аёлнинг мулкига тажовуз қилди, унинг нарсаларини тортиб олиб, мол-мулкини мусодара қилиб юборди. Кампир унинг жабр-зулмидан шикоят қилиб, вазир олдига йиғлаб борди. Вазирнинг пинагини ҳам бузмаганини кўрган кампирнинг жаҳли чиқиб: -“Мен сени дуоибад қиламан”, деди. Вазир истеҳзо билан кулиб деди:

 -“Тун охирида ҳам  дуоибад қилиш эсингдан чиқмасин!”.

 У бу гапларни жоҳиллиги ва мутакаббирлига сабаб истеҳзо билан айтди. Кампир кетди, вазир айтганидек тун охирида ҳам уни дуоибад қилди. Ҳеч қанча вақт ўтмай вазир ишидан четлатилди, мол-давлати тортиб олинди, ер-мулклари олиб қўйилди. Кейин одамларга қилган зулмлари сабаб таъзирини бериш мақсадида бозор ўртасида қамчиланди.

Кампир собиқ вазирнинг ёнидан ўтиб кетар экан, унга қараб:

-“Тўғри айтган экансан, сен айтган туннинг охирги қисми энг яхши пайт экан”, деди.

   Тунниг охирги вақти бизнинг ҳаётимизда энг қимматли, вақтларимизнинг энг нафисидир. Парвардигор айтади (ҳадиси қудусийда): “Сўровчи борми – ижобат қиламан, истиғфор айтганни мағфират қиламан, дуоларни қабул қиламан”.

 

САВОЛЛАР:

  1. Воқеанининг айтиб берувчиси ким?
  2. Ким кампирнинг молига тажовуз этди?
  3. Кампир кимга шикоят қилиб борди?
  4. Тун охиридаги нола нима билан якун топди?
  5. Ҳадиси қудусийнинг мазмунини айтиб беринг!

- - -