Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Биз инсонлар нималарга бепарвомиз?

1646 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Биз инсонлар нималарга бепарвомиз?

1. Илм орамиздаги маърифат эгаларида мавжуд-у, уни ўқиб-таълим олишга; 2. Ўлим ҳақ-у, унга ҳозирлик кўришдан; 3. Аъзо-таналар расо-ю, уни Аллоҳдан биз вафот этадиган палламизда меросхўр бўлишини сўрашликдан; 4. Умр кун ўтиши билан тугаб бормоқда-ю, солиҳ амал қилишликдан;

  1. Ҳисоб куни яқин келмоқда-ю, ўзимизни-ўзимиз ҳисоб-китоб қилишдан;

 

 

  1. Ота-она ғанимат инсонлар-у, уларни қадрлаб, дуоларини олишдан;

 

 

  1. Сувларимиз мусаффо бўлиб, тоғу-тошлардан шилдираб тушади-ю, уни авайлаб, покиза сақлашдан;

 

 

  1. Меҳнат билан жамғарилган пуллар бор-у, уни исрофга ва дабдабага сочмай ишлатишдан;

 

 

  1. Шириндан-шакар, кўзларни қувонтирувчи фарзандлар берилган—у, уларга тарбия ва илм бериб боришдан;

 

 

  1. Содиқ ва вафодор дўст-биродарлар инъом этилган-у, уларни вақтида тушуниб, қадрига етишдан;

 

 

  1. Тиллар ҳар-хил гапларга бурро-ю, хамд, тасбиҳ, истиғфор ва бошқа зикрларни айтиб юришдан.

- - -