Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Урванинг қайғу синовига берган гўзал жавоби

1860 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Урванинг қайғу синовига берган гўзал жавоби

Жаррох болдирни кесиб бўлгач, ёғни оловда қиздирди ва ёғни кесилган ўринга қонни тўхтатиш учун теккизда. Оғриқ қанчалик шиддатли бўлсада, Урва Аллоҳнинг китобидан, ўша кунги улуш-насибасидан(тўртдан бир қисмини) ўқиб турдилар. Урва ибн Зубайр соғайгач, кесилган оёғини келтиришни сўрадилар. Уни келтиришгач, уни қўли билан у ёқ бу ёққа ағдариб деди: - Сенинг устингда мени тун қоронғуликларида масжидларга юргизган Зотга қасамки, албатта Унинг Ўзи билувчироқки, сен билан ҳечам харомга юрган эмасман!

     Урва ибн Зубайр Мадинаи-Мунавварага қайтганларида аҳли у кишини кутишга чиқди ва бошидан кечирганларини айтиб беришни сўрашди. Шунда у киши:   

     Дарҳақиқат Аллоҳ Азза ва Жалла менга тўрт ўғил берган эди, улардан биттасини олди ва учтасини менга қолдирди. Унга хамду-сано бўлсин! Менга тўрт тарафни (икки қўл, икки оёқни) берган эди,  ундан бирини олди ва учтасини менга қолдирди. Унга хамду-сано бўлсин! Аллоҳга қасамёд қиламанки, гарчи Аллоҳ мендан олган бўлса, фақат озгинасини олди, дарҳақиқат мен учун кўпини қолдирди! Мени бир маротаба балолантирган бўлса, бир неча марта мени авф этди!

 

САВОЛЛАР:

  1. Урва ибн Зубайрни қайси халифа, қайси шаҳарга таклиф этди?
  2. Боласи не сабаб нобуд бўлди?
  3. Урвага қандай қайғу етди?
  4. Унинг болдирини кесаётганда қандай туриш билан сабр этди?
  5. Урва Мадинага қайтгач, қайғулар ҳақида қандай жавоб берди?

 

- - -