Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Аллоҳнинг марҳаматини билмаган кўрнамаклар

1724 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Аллоҳнинг марҳаматини билмаган кўрнамаклар

Инсон боласининг жуда кўплари Аллоҳимизнинг бераётган сон-саноқсиз марҳаматларини кўриб, тотиб туриб ҳам кўрмасликка, ўзларини билмасликка олишади. Баъзилари эса тайёр ризқ қилиб берилганларини ҳам тўғри тасарруф этмасдан, унинг устида бахиллик қилиб туриб олишади. “(Эй Мухаммад алайҳис-салом, у мушрикларга) айтинг: “Агар сизлар Парвардигоримнинг рахмат-ризқ хазиналарига эга бўлсангизлар, ўшанда ҳам (уни) ишлатишдан (тугатиб қўйишдан) қўрқиб, қизғанчиқлик – бахиллик қилган бўлар эдингизлар”. Чунки инсон зоти хасис бўлур”. (Ал-Исро; 100-оятининг мазмунидан)

   Аллоҳ Хақ Таъоло бераётган марҳаматни ҳеч қайси куч тўса олмайди. Бирор қавм ёки бирор юртга ёки умум ҳаммага бераётган нарсаларини ҳам биров тўхтатиб, ман қила олмайди. Унинг акси бўлган ҳол, яъни Аллоҳ марҳаматини агар юбормай қўйса уни келтириб, ҳосил қилгувчи бўлмайди. Чунки ишларнинг барчасини тадбири ёлғиз Аллоҳнинг иродасидадир.

 

“Аллоҳ одамлар учун не бир рахмат-мархаматни очиб қўйса, бас, уни ушлаб-тўсиб қолгувчи бўлмас ва нени ушлаб қолса, бас, У Зот (ушлаб қолгани)дан сўнг у (нарсани бандаларга) бирон юборгувчи бўлмас. У қудрат ва ҳикмат Эгасидир”.

                                                    (Фотир; 2-оятнинг мазмунидан)

 

   Ислом кишилари Қуръонга мос тафаккур этганлари учун, марҳаматлар яъни ризқу-рўз, молу-дунё, барча зарурий эҳтиёжлар Аллоҳнинг марҳамати билан бўлади деб билса, ислом кишиларидан бошқалар эса ўша нарсаларни ўз-ўзидан келаётган нарсалар деб билиб, адашишлик ботқоғида адашиб юришаверади.

 

САВОЛЛАР:

  1. Инсонда бахиллик қай даражада бўлиши мумкин экан?
  2. Марҳаматни очиб ёки ман қилиш кимга боғлиқ?
  3. Ислом кишиларидан бошқалар берилажак марҳаматни қандай тафаккур этишади?

- - -