Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Беморлик маъносидаги рахмат

1659 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Беморлик маъносидаги рахмат

Инсон боласи бу оламда бетобликка юз тутиши – барчага маълум ҳақиқатдир. Аммо ҳамма ҳам беморликдан кейинги келувчи шифони – Аллоҳнинг рахмати дея билмайди. Баъзилар дори – дармон таъсирида касал шифо топишга эришди деса, баъзилар табибнинг муолажаси таъсирида шифо келди, деб билишади. Баъзилар эса молу-дунё орқали инсоннинг ҳаёти касаллик хатардан қутқариб қолинди, дея билишади. Юқоридагиларнинг барчаси сабаб дея айтилиши ҳақиқатга яқиндир. Аммо шифо фақатгина – Яратган Робб Таъоло беражак рахмат асосида келадиган неъматдир.

   Соғлом ақл ила тафаккур этган инсон биладики; дори-дармон асоси бўлган гиёҳлар, ишлаб чиқарилаётган корхоналардаги жиҳозларнинг барчаси – Аллоҳ яратган ўт-ўлан ва темир-терсаклардан олинади. Табибнинг ўқиб, ўрганган илмини жойлаштирган мияси ва бошқа аъзоларининг барчасини ҳам – Яратган Робб Таъоло бергандир. Инсон қўлидаги молу-дунёни ҳам аслида Аллоҳ Таъоло ато этгандир.

  

   “Агар бемор-бетоб бўлсам, бас У (Аллоҳ) шифо бергай.”

                                      (Шуъаро; 80-оят мазмунидан)

  

САВОЛЛАР:

  1. Барчага маълум ҳақиқат қайси?
  2. Шифо ҳақида қандай тахминлар мавжуд?
  3. Соғлом ақл билан тафаккур этган инсон нимани тушунади?

- - -