Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Сўзлар орасидаги фарқларни ажратамиз!

1701 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Сўзлар орасидаги фарқларни ажратамиз!

1. Аччиқланиш – нафратланиш; “Аччиқланиш” – бир иш ва ҳодиса устида ҳосил бўладиган ҳолатдир. У кейин сўниб кетиши мумкин. “Нафратланиш” – эса инсон қалбида доимо сақланиб қоладиган ҳолатдир. 2. Рағбат – муҳаббат; “Рағбат” – бирор ишга қизиқишнинг ҳосил бўлишидир. У эса вақтинча ҳам бўлиши мумкин. “Муҳаббат” – эса инсон қалбида ўрнашиб, томир отадиган суйиш ҳолатидир.

  1. Рахмат – мағфират;

 

“Рахмат” – Робб Таъолонинг меҳрибон ва раҳмлилиги билан бандасини марҳамат этишидир.

 

“Мағфират” – эса унинг авф қилиб, гуноҳкор бандаларини кечиб юборишидир.

 

 

  1. Дуо – илтижо;

 

“Дуо” – Аллоҳдан истакларни сўрашдир.

 

“Илтижо” – эса Аллоҳга ялиниб, ёлбориб сўраётган нарсасини бўлишини тилашдир.

 

 

  1. Ҳаёт – мамот;

 

“Ҳаёт” – инсонга ва бошқа маҳлуқотларга берилган тириклик белгисидир.

 

“Мамот” – эса жон омонатини топшириш, ҳаёти-дунёдан видолашув жараёнидир.

 

 

  1. Хасан – Хусан;

 

“Хасан” – яхши маъносини англатувчи атама ва атоқли исм.

 

“Хусан” – эса “Хасан”нинг кичрайтирилган “Хусайн” калимасидан олинган бўлиб, эркалатиш ва суйиш маъносидаги “яхшича” мазмунини билдиради.

 

- - -