Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Хушмуомалага хос сўзлар мажмуаси

1497 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Хушмуомалага хос сўзлар мажмуаси

1. Вақтингиз чоқ, кўнглингиз хуш бўлгай! 2. От етган манзилга тойи ҳам етгай иншааллоҳ! (Яъни отанинг ўғлидан умидвор бўлишига далда сифатида айтилажак сўз) 3. Юзингиз ойдек ёруғ бўлсин! 4. Қадамингизга хасанот, амалингиз бўлсин қанот! 5. Юрган йўлингиздаги тиконлар гулпоёндозларга айлансин!

  1. Тарновингиздан рахмат ёмғирларининг сувлари томсин!

 

  1. Шайтонга кўксингиз қалқон, мискинга нонингиз талқон бўлгай!

 

  1. Умрингиз серсув дарёдек барокотли бўлсин!

 

  1. Айтинг, сўзларингизни жон қулоқ ила тинглаб, сўзларингизга хос амал қилишга тиришаман!

 

  1. Сизнинг фойдали сўзларингиз мен учун қақраб ётган саҳрога сув баробаридан-да қимматроқдир!

 

  1. Сизнинг ташрифингиз мени бағоят қалбимни хушнуд этди!

 

  1. Дардингиз – иншааллоҳ куннинг иссиғида эриб кетажак қор мисоли танангиздан аригай, ҳали уни кўрмагандек бўлиб кетгайсиз!

 

- - -