Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Манфаатли маслаҳатлар

1697 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Манфаатли маслаҳатлар

А) Шам узоқ ёниб, манфаат бериши учун уни шўр-намакопли сувга ботирилиб, ишлатилиши зарур. Б) Қўл ва оёқ тирноқлари ҳар қаерга сачратиб олинмасдан, бир ўринга олиниб, сўнг покиза ўринга ташланиши керак. В) Тишга кириб қолган нарсаларни тиш тозаловчи чўпак воситасида тозалагандан кўра мисвок ёрдамида тозалаган фойдалироқдир. Г) Ҳар қандай ичишга яроқли ичимликни бир кўтаришда симириб қўймай, бўлиб-бўлиб ичиш – инсон саломатчилигига манфаатлидир.

Д) Таомни жуда иссиқ ҳолда ҳам, жуда муздек ҳолда ҳам истеъмол қилмаган яхшидир.

 

Е) Дафтар, китобларни йиртмай, ичларига чизмай, оёқ остларига ташламай, бошқа буюмларга ўранди қилмай ишлатиш – илмга эҳтиром белгиси ҳисобланади.

 

Ё) Инсон танасидаги қонни яхши айланиб туриши, дард бирор бир аъзога жамланиб, касаллик келиб чиқмаслиги ва ортиқча семириб, ёғ этга битиб кетмаслиги учун  бадантарбия билан мунтазам шғулланиб туриш лозим.

 

Ж) Қўлга тушган ҳар-қандай нарсани оғизга солавериш хавфлидир. Чунки у нарсаларнинг қай бирида нима борлиги оғзига солувчига аён эмасдир.

 

З) Терлаб турган кезда совуқ нарсаларнинг истеъмолидан сақланиш – томоқ неъматининг қадрига етиш ҳисобланади.

- - -