Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Шайтонни енгиб (шеър)

1446 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Шайтонни енгиб (шеър)

Уйқудан уйғонишим ҳоҳламай шайтон, Бомдод қазо бўлишин кутди у ўшал он. Кўзим очирмасдан, силаб-сийпалаб, Устимдан роса отмоқчи бўлди хандон. Мен эса шаштим бузмай турдим ўрнимдан, Дуо қилиб, шайтонга бермай ўрин қўйнимдан. Таҳорат олиб, жойнамоз ёзиб, қиблага қараб, Намоз ўқий бошладим, соф қалбу-виждонимдан.

Шайтон бу ҳолатимдан ўртаниб қийналди роса,

Хуноби келди, қоврулиб, оловда ёнгандек тоза.

Мени йиқитмоқчи эди намоздан қолдириб, енгиб,

У эмас, менинг қалбу-вужудим топди-ку маза.

 

Мактабга бормоқ учун сумка изласам,

Қалам, китоб-дафтарим олмоқ истасам,

У менга уйда қолмоқни зеб кўрсатиб,

Ўйинга берилсам, илм томон бормасам.

 

Лек мен унга яна бериб чап,

Макр томоғини бўғдим-ку хап.

Сумкамни олиб, елкамга осиб,

Мактаб сари одим ташладим-ку шап.

 

Онамга қарашдим мактабдан қайтиб,

Сўнг дарсим қилдим, сўзларин айтиб,

Шайтон роса куйинди тўсолмай мени,

Шаррин ўтказолмай, бошлари айниб.

 

Нонга қўл узатсам айтиб бисмиллоҳ,

Ва яна такрорлаб “ла илаҳа иллаллоҳ”,

Қийналди ташна-очлик, нишон тошлардан,

Шайтон ҳам ҳолдан тойар экан-ку эй-воҳ!

- - -