Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Ҳозирги давр кўнгилхушликлари

1519 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Ҳозирги давр кўнгилхушликлари

Вақт ўтиб, замон ўзгариб, одамлар қўлидаги имкониятлар ортган сайин – кўнгил тусайдиган ишлар ҳам кўпайиб бораверади. Айниқса ҳозирги паллада, тараққиёт чўққилаётган даврда кўнгилхушлик тойилмалари ҳар қадамда учрайдиган даражада ривожланмоқда. Билги сайёра (компютер)дан тортиб, уяли телефонларгача ҳозир аксар одамлар фойдаланадиган ашёга айланган. Уларнинг махсус манфаат томонга ишлатилишлиги мумкин бўлгани ҳолда, зарарли томон ва оқибатлари ҳам мавжуддир. Айниқса инсон учун қимматбаҳо ва қадрли бўлган умр айнан ўша ашёларга кўп вақт исроф этиш орқали кўкка совурилмоқда. Яна унга маблағ ва ақл сарфи ҳам кўплаб зиёнлар олиб келмоқда.

Нолойиқ  юкламаларни ўша жиҳозларга юклаб, уни кўриш ва бошқа бировларга жўнатиб, ундан фасод ишлар устида фойдаланиш – дард устига чипқондир. Инсон бориб, бориб ўша жиҳозларсиз тура олмайдиган карахт инсонга айланади.

   Уларнинг ичидаги турфа найранга эга бўлган ўйинлар  одамни ҳатто тоатдан чалғитиб, мусулмонни ўзлигидан айирадиган мақомга етаклайди. Намозга кира туриб, намоздан фориғ бўлиб ҳам хаёли ўша жиҳозларда туради. Ибодат ичида эса қалби ва фикри нима билан машғул бўлиши эса бизга мавҳумдир.

САВОЛЛАР:

  1. Кўнгил тусайдиган ишлар қандай кўпаяди?
  2. Замонавий ашёларнинг зарари борми?
  3. Нима учун умр кўкка совурилмоқда?
  4. Тоатдан чалғитиб, мусулмонни ўзлигидан айирувчи нарсалар қайси?

- - -