Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Шайтоннинг одам боласига қарши кураши

1725 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Шайтоннинг одам боласига қарши кураши

Одам боласи устида макр ила иш олиб борувчи Шайтон фақат адаштириш тадбирини қилиш билан овора. Эрталабдан кечгача, қоронғу тундан то тонгача унинг хаёли-ю, кўнглига ғулғула солиб, тойилиши учун замин тайёрлайди. Бўлмағур ваъдалар бериб, кўзини ҳақдан, тилини зикрдан тўсишга меҳнат қилади. Иймон – эътиқоди мустаҳкам инсон унинг ҳийла-найрангларига эргашишдан бош тортади. Ақли-ю, қалби ожиз инсонлар эса унинг қуруқ ваъдаларига аниқ ишониб, машаққатларга юз тутади. Ҳатто инсон адашиш домига тушиб, кофир бўлиш даражасига етиб боради. Охири бориб дўзахдек ёмонлик манзилига дохил бўлади.

  “Эсланг,  у (Шайтон) инсонга “кофир бўл”, деган эди. Энди қачонки (инсон) кофир бўлгач, (Шайтон унга) “Албатта мен сендан безорман. Зеро мен барча оламлар Роббиси бўлмиш Аллоҳдан қўрқаман”, деди. Бас иккисининг (Шайтон ва унинг сўзига кириб кофир бўлган инсоннинг) оқибати дўзахга кириб, унда мангу қолишлари бўлди. Золим кимсаларнинг жазоси шудир”. 

                                            (Хашр; 16-17 оятларининг мазмунидан)

 

САВОЛЛАР:

  1. Шайтони лаъин нима билан овора?
  2. Шайтон доим нима тайёрлайди?
  3. Кимлар унинг ҳийласидан юз ўгиради?
  4. Шайтон кофир инсонга нима деркан?

- - -