Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Инсон табиатига зид кўнгилхушликлар

1774 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Инсон табиатига зид кўнгилхушликлар

Шайтони лаъин инсонни тўғри йўлдан адаштириш учун кўплаб ҳийла-найрангларни ишга солади. Ўшандай ҳийлалардан бири – одамнинг қалбига номақбул кўнгилхушликларни солиш билан бўлади. Инсон табиатига тўғри келмайдиган ёлғон ишлатиб молга эга бўлиш, бировнинг ҳаққини ўзлаштириш орқали бойлик ортдириш ана ўшандай кўнгилхушликларнинг зиёнли оқибатидир. Айниқса инсон еб-ичишда, кийиниш ва юриш туришда кўплаб зарарли кўнгилхушликларнинг қурбони бўлмоқда. Кўнгли тусаган нарсага етишиш йўлида минглаган машаққатларни бошидан кечиришга, харом йўлларни босиб ўтишига

Аввалги солиҳлик билан яшаб ўтган аждодларимиз еб-ичишда, кийинишда меъёр даражасида истиқомат этганлар. Кўнгилларига келган иш ортидан эргашиб кетмадилар. Чунки улар инсон кўнглининг барча ҳоҳиши фақатгина жаннат манзилидагина бўлади деб ишонишар эди. Бу оламдаги аксар кўнгилхушликлар шайтоннинг ҳийласи деб, эътибор қилишди.

    Шайтон одам боласини айнан кўнгли тусаган нарсаси орқали кириб келиб, бошига дунёда ҳам, охиратда ҳам кулфатлар ёғилишига тарафдордир. Шайтони лаъин жаннатдан қувилишдан олдин ҳам Одам алайҳиссалом ва Ҳавога ўшандоқ ҳужумни режалаб, ниятига эришган. Энди эса ўша қувилганининг аламини одам боласидан олиш учун то қиёматга қадар кураш олиб боради.

 

САВОЛЛАР:

  1. Номақбул кўнгилхушликлари қандай ҳийлалардан ҳисобланади?
  2. Аждодлармиз кўнглига келган ишларга қандай муносабатда бўлган?
  3. Шайтон қандай йўл орқали кириб келади ва нималар ёғилишига тарафдор?
  4. Шайтон қачонгача одам болаларига кураш олиб боради?

- - -