Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Кўнгилхушлик нима?

1680 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Кўнгилхушлик нима?

Инсон боласининг табиатида кўнглига келган нарсани қилиш одати бор. Аммо кўнгилга келган ҳар-бир нарса унинг зарари учун ҳам хизмат қилиши мумкин. Чунки кўнгилга келган нарсани шайтон чиройли кўрсатиб, зийнатли қилиши мумкин. Шайтонга алданиб, унинг домига тушмаслик учун кўнгилга келган нарсани қилиш, қилмаслик борасида инсон тўғри мушоҳада юрғизмоғи керак. Кўнгилга келадиган нарса агар Ислом йўлига мувофиқ бўлса, унда у иш инсонга зарар етаклаб келмаслиги аниқ. Лекин кўнгил тусаган нарса Исломга номувофиқ бўлса, у ҳолда у ишни қилишдан четланган инсоннинг ўзига фойда. Негаки, исломдаги тақиқ фақат одам боласига зиёнлар олиб келади. Ҳар-бир нарсадан хабардор Аллоҳ инсонларга наф келтирмайдиган ишларни манъ қилиб қўйган. У эса юборилган Исломда биз инсонларга маълум қилинган.

Баъзида инсон кўнгли ҳоҳлаб тилла ёки кумуш идишда таом тановул қилмоқчи бўлар, аммо Исломга назар солиб, унинг таомили бўйича иш тутмоқчи бўлса унинг тақиқланганлигини билиб олади.

   Ҳузайфа розияллоҳу анҳу айтганлар: “Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам олтин ва кумуш идишда еб-ичишни, ипак ва дебож кийишни ҳамда бундай матолар устида ўтиришни бизларга манъ қилдилар”.

                                             (Бухорий ривояти)

  

   Демак, кишининг кўнглига тушган нарса ва уни ҳоҳши ила иш кўрмоғи  - кўнгилхушлик деб юритилади. Кўнгилхушликнинг фақатгина Ислом ижозат берганидангина фойдаланиш соғлом ақлли инсоннинг иши ҳисобланади.

 

САВОЛЛАР:

  1. Инсон боласининг қандай ишлар қилиш одати бор?
  2. Исломдаги тақиқ нимани англатади?
  3. Нега тилла ва кумуш идишни ишлатиш жоиз эмас?
  4. Кўнгилхушлик дегани нима?

- - -