Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Жисмларга қуллик

1754 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Жисмларга қуллик

Инсон боласи Аллоҳга қул бўлишдан йироқ бўлса, ой, қуёш сингари жисмларга ҳам сиғинишга ўтади. Ўтмишдаги кўп қавмлар йўлдан тойилиши натижасида ҳатто оловга сиғишгача бориб етишган. Аммо Аллоҳнинг китоби Қуръонга мурожаат этган мусулмон бу жисмларнинг барчаси инсон манфаати учун берилганлигига шоҳид бўлади. “Қуёш (бирон сония тўхтамай) ўз қароргоҳи сари жорий бўлур. Бу қудратли ва билгувчи зотнинг тақдири – ўлчовидир. Биз ойни ҳам токи у эски (хурмо) бутоғи каби бўлиб (эгилиб ҳилол ҳолига келиб) қолгунича бир неча манзилга белгилаб-тайинлаб қўйгандирмиз. На қуёш учун ойга етиш мумкин бўлу ва на кеча кундуздан ўзгувчидир. (Қуёш, ой ва юлдузларнинг) барчалари фалакда сузиб юрур.” (Ясин; 38-40 оятлар мазмунидан)

Ер устида турувчи икки жисм қуёш ва ой инсонларга Робб Таъоло тарафидан хизмат қилувчи қилиб берилганки; қуёш ёруғлик ва иссиқлик таратса, ой каттайиб ва кичрайиб вақт ўлчови манбаъини ўтайди. Олов эса инсон учун ёқилғи ашёси бўлиб, у ҳам инсониятга хизмат қилиш вазифасини ўтайди.

 

“Сизлар ўзларингиз ёқадиган ўт-олов ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми? Унинг дарахтини сизлар пайдо қилдингларми ёки Биз пайдо қилгувчимизми?! Биз уни (жаҳаннам ўтидан) бир эслатма ва (саҳроларда юрадиган) мусофир-йўловчилар учун фойдаланадиган нарса қилиб қўйдик. Бас,  улуғ Парвардигорингизнинг номини (ҳар қандай айб-нуқсондан) поклаб-тасбеҳ айтинг!”

                                          (Воқеа; 71-74 оятлар мазмунидан)

 

САВОЛЛАР:

  1. Қуёш ва ойнинг вазифаси нима ўзи?
  2. Олов ҳақида қандай оят нозил бўлган экан?
  3. Жисмларга қул бўлиш деганда нимани англадингиз?

- - -