Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Жонзотларга қуллик

1561 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Жонзотларга қуллик

Инсон қалбининг моғорлашуви натижасида Ягона Аллоҳга талпиниш, қул бўлиш туйғусига путур етиб, инсон ўзига ўхшаш, ҳатто ўзига бўйсундирилиб қўйилган жонзотларга ибодат этиб, қуллик қиладиган бўлиб қолади. Шундай инсон тоифалари борки; сигирни ўзларига илоҳ деб билишади. Баъзи инсон тоифалари эса маймунни илоҳ дейишса, бошқалари яна бошқа, бошқа жонзотларнинг қули бўлиб унга сиғинишни одат қилганлар.

Аслида Аллоҳ Табарока ва Таъоло жонзотларни инсонга хизмат қилиш учун яратган. Жонзотлар инсон боласига бўйсуниб хизмат қилишади. Жисмда катта бўлган туя, отлар унга итоат этиб, ишларига ёрдам беришга шай туради.

    “Ахир улар, биз ўз (қудрат) қўлимиз билан қилган нарсаларни – чорва ҳайвонларини яратиб қўйганимизни кўрмадиларми?! Мана улар ўшаларга эгадирлар. Биз ўша (ҳайвон)ларни уларга бўйсундириб қўйганмиз. Ана уларнинг  минадиган нарсалари ҳам ўшалардандир, ейдиган (таом)лари ҳам ўшалардандир. Яна улар учун ўша (ҳайвон)ларда (турли) фойдалар ва ичимлик (сут-қаймоқлар) бордир.  Ахир шукр қилмасларми?!”

                                     

                                        (Ясин; 71- 73 оятлар мазмунидан)

 

САВОЛЛАР:

  1. Қалб қорайиши нималарга қул боришга етаклайди?
  2. Нималарга сиғинувчи тоифалар мавжуд?
  3. Жонзотлар аслида нима учун берилган?
  4. “Ясин” сурасидаги оятлар мазмунини айтиб бера оласизми?

- - -