Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Аллоҳга қул бўлиш – тўғри йўл топишдир!

1772 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Аллоҳга қул бўлиш – тўғри йўл топишдир!

Аллоҳ Хақ Таъоло барча нарсаларнинг Яратувчиси ва Ҳокимидир. Унга қул, банда бўлиш барчанинг зиммасидаги бурчдир. Қул дегани – ўз хожасининг айтганларига эътирозсиз бўйсуниши демакдир. Еру-осмонлардаги ҳамма нарса Аллоҳга қуллик қилиб, ўз устларига юкланган бурчларни мунтазам бажариб боради. Аммо инсон тоифасигина ўзига берилган инон-ихтиёр сабабли Аллоҳнинг ўзига қул бўлишидан кўпинча чалғиб, ўзидек махлуқ қилиб яратилган нарсаларга қуллик қилиб қолади. Шунинг учун баъзилар қуёшни ўзларига илоҳ билиб, унга қуллик амалларини бажармоқчи бўлишади. Баъзилар эса ойни, баъзилар

шамол ва унга ўхшаш инсон манфаати учун берилган махлуқотларга бандалик қилишади. Ўша амаллари сабабли Яратганга осий бўлиб, унга бандалик қилиб, ибодат қилишдан маҳрум бўлади.

    Ҳақиқий иймон эгасигина қулликни ягона Аллоҳга қилиб, унга илтижо қилади, унга рукуъ ва саждалар қилади. Унинг амрларига бўйсуниб ҳаёт кечиради. Бу ибодати ва қуллиги билан тўғри йўлда яшашга мушарраф бўлади. Аллоҳ Табарока ва Таъоло ўзи Қуръонда: “Менгагина ибодат қилинглар – мана шу Сиротал-мустақим бўлган тўғри йўлдир!” – деб марҳамат этган. (Ясин;  61-оят мазмуни)

 

САВОЛЛАР:

  1. Кимлар ўз устларига юкланган бурчларни мунтазам бажариб боради?
  2. Инсон нима сабабли Аллоҳнинг ўзига қул бўлишдан кўпинча чалғийди?
  3. Қуръондаги Ясин сурасининг мазмуни нима?

- - -