Хазиналар очқичи » Хазиналар очқичи 6

Саволларга топингиз жавоб!

1433 Ko'rilgan Хазиналар очқичи 6

Саволларга топингиз жавоб!

1. Оёғини эҳтиётлаб босадиган кимсанинг номланиши? (Оқсоқ) 2. Янги тили чиқиб, сўзлашишга уддароқ бўлган боланинг гапиришини қандай гапириш деб номланади? (Бурро) 3. Уйга қадам қўяётган инсонга нисбатан яхши ниятда қадами қандай бўлсин дейилади? (Қутлуғ) 4. Экин-тикинни йиғиштирмоқчи бўлаётган зироатчига қандай ҳосил олиш тилак қилинади? (Мўл)

  1. Соғ-саломат бўлиши ирода этилаётган кимсага нимаси омон бўлиши айтилади? (Боши)

 

  1. Оғир иш тадоригига киришаётган кишига нимаси бақувват бўлиши ният қилинади? (Бели)

 

  1. Тилида нолойиқ сўзларни сўзлаган одамга тилинг не бўлсин дея, норозилик билдирилади? (Кесилгур)

 

  1. Ноумидлик билан таъриф этиладиган махлуқ қайси? (Шайтон)

 

  1. Дунёга берилиб, унга муккасидан кетиб, дабдаба билан яшаётган кимсага унинг ҳаётини қандай ҳаёт деб айтилади? (Шоҳона)

 

  1. Кишининг ҳар қандай нарсани эҳтиётлаб, авайлашини нимасининг ковагида сақлади, асради деб юритилади? (Тишнинг)

 

  1. Тўла тикилмасдан қарашни кўзнинг қаерида қараш деб айтилади? (Қирида)

 

  1. Ингичкаликни билдириш учун нимага қиёс қилинади? (Қилга)

 

  1. Киши ўзига ажратилган нарсани олмаса, нимангни ташлаб кетма дейилади? (Насиба)

- - -