Авлодлар қайғуси » Авлодлар қайғуси 2

Аёлларни зиҳордан озод этилиши.

1757 Ko'rilgan Авлодлар қайғуси 2

Аёлларни зиҳордан озод этилиши.

Аёл кишининг ҳақ-ҳуқуқлари ана шундай имтиёзлар орқали фақат ислом келиши билангина амалга ошди. Ажрашув, низолар аваллари бундай тартиб интизомлар асосида бўлган эмас эди. Ислом дини келишидан илгари оила борасида “зиҳор” деган номақбул бир иш мавжуд эди. “Зиҳор”-дегани киши ўз хотинига “онамнинг бадани каби сенинг баданинг ҳам менга харом” дейишини англатар эди. Кунлардан бир куни Авс ибн Сомитнинг аёли Хавла бинти Саълаба росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Ё росулуллоҳ, Авс мени зиҳор қилди”, деб ўз эридан шикоят қилди. Эрининг зиҳоридан нолиб, ўрталарида гўдак болалари борлиги, агар эр-хотин

ажрашиб кетсалар, ўша болаларга жабр бўлишини айтади. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга бу масъалада ҳукм нозил бўлмаганлиги учун бу аёл ўз жуфти ҳақида бахс, мунозара қилади. Бу “зиҳор” масъаласи ёритилиб, у ҳақда ҳукм нозил бўлган сура ҳам тортишиб, баҳс қилаётган иш устида нозил бўлганлиги учун “мужодала” (тортишувчи аёл) дея номланган.

      “Ораларингиздаги ўз хотинларини зиҳор қиладиган кимсаларнинг (зиҳор қилинган хотинлари) уларнинг оналари эмасдирлар. Фақат уларни туққан (аёл)ларгина уларнинг оналаридирлар. Шак-шубхасиз, улар сўзнинг номақбул ва ёлғонини айтурлар”.

 (Мужодала; 2-оят мазмуни)

      Шариат ҳукми ила бу номақбул амалларни аёллар устидан улоқтириб ташланди ва бу қилмишни содир этиб, ундан қайтмоқчи бўлганларга каффорат тўлаш амр этилгач, бира тўла бу ишдан халос бўлинди.

      Аллоҳ Хақ Таъоло ўз шариатида бу ҳукмларни нозил этиб, уни ўзининг қонуни деб атади. Бу қонунларни инкор этувчиларга эса аламли азобни ва ҳалокатни очиқ-равшан эслатиб қўйди.

      “Булар Аллоҳнинг (белгилаб қўйган) ҳадлари-қонунларидир. Ва (бу қонунларни инкор этгувчи) кофирлар учун аламли азоб бордир. Албатта Аллоҳ ва унинг пайғамбари чизган чизиқдан чиқадиган кимсалар худди ўзларидан аввалгилар ҳалоқ қилингани каби ҳалоқ қилинурлар. Дарвоқеъ, Биз очиқ-равшан оятлар нозил қилдик. (Мана шу оятларни инкор этгувчи) кофирлар учун хор қилгувчи азоб бордир”.

   (Мужодала; 4-5 оятлар мазмуни)

- - -