Авлодлар қайғуси » Авлодлар қайғуси 2

Авлод – аёллар ислоҳига ва уларнинг тутган мақомига чамбарчас бғлиқдир!

2171 Ko'rilgan Авлодлар қайғуси 2

Авлод – аёллар ислоҳига ва уларнинг тутган мақомига чамбарчас бғлиқдир!

Одам боласининг ҳар жихатдан мукаммал бўлишининг мухим илдизи – аёллар, оналарга бориб тақалади. Аввлги қисмларда она бўлиш аёлга тегишли баъзи мавзуларга тўхталиб ўтилинган бўлсада бу қисмда улар мавзусига батафсилроқ ёндашиб ўтамиз. Бу ишда Алийм ва Хаким Зотдан мадад сўраймиз. Авлод қайғуси - мақсадни тўғри йўналтириш ва тафаккурни ислоҳ этиш билан бирга – авлод сабабчиси бўлмиш аёлга эътибор қаратиш ҳам талаб этади. Аллоҳ аёл зотини эркакларга ёндош, оғир-енгил кунида сирдош, фикир алмашувчи ҳамроҳ этиб яратган. Аёл зоти алоҳида ўзи инсоннинг бир бўлагидир. Аёл Одамдан яралгандир сўнг эса икковининг жуфтлашувидан авлод пайдо бўла бошлаган.

“Эй инсонлар сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини (Ҳаввони) вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Парвардигорингиздан қўрқингиз!”

(Нисо; 1-оят мазмуни)

     Яралган махлуқ бежиз яратилмайди. Саҳродаги тиконми, сувдаги лаққа балиқми барчасида улкан ҳикматлар мавжуд. Демакки мукаррам инсон, унинг бир бўлаги, жуфти бўлмиш аёл бежиз яратилган эмас. Унинг ўзига хос хусусиятлари, табиати бор. У хусусият ва табиат Уни Яратувчиси Аллоҳ томонидан қай тариқа йўналтирилиши белгилаб қўйилган. Чунки, аёлни аёл қилиб яратган, халқ этган Ўзидир. “Ким нимани эгаси бўлса унга вазифани ўша юклайди” деган иборага мувофиқ, барча нарсаларнинг Эгаси, Хожаси Аллоҳдир, сўзимиз сийғаси кетаётган аёл зоти ҳам Аллоҳ халқ этган жондир. Унинг вазифаси, не учун зарурлиги Аллоҳ билдируви ила билинади.

     Ислом барқ уриб, мавжланган кезларда аёлларнинг эҳтироми юқори, қадри қимматбаҳо эди. Уни она мақомида, опа-сингил мавқеъида баланд тутилар эди. Кишиларда ислом тафти заифлаша бошлагач, аёл қадри жоҳилият даврини эслатувчи воқеаларга хос тус ола бошлади. Аёлларга қулларча, асирларга қилинадиган хўрлик воситасидақа муомалалар пайдо бўла бошлади. Келин бўлиб бошқа хонадонга тушса, вақт ўтиб уларнинг набираларига она бўлиб берувчи аёл сифатида эмас, уларнинг орзу-ҳавасларга элтадиган ашё – жиҳозларни олиб келадиган, уйидаги барча икир-чикирларгача бажариб, чўридек тиним билмай меҳнат қилаверадиган шаҳсга айлантириб қўйилди. Озгина ва кичик хатоси улкан тоғ мисоли қилиниб, ота-онасиникига юк-тақи билан дарров олиб борилиб, ташланадиган ҳолга олиниб келинди.

     Энг ачинарлиси аёлларнинг бундай қийматсиз шахсга айлантирилишлигида айнан аёлларнинг ўзлари “жонбозлик” кўрсатишмоқда. Аёлларни ҳақоратлаб, очиқ-сочиқ юришига, келинларни айбини қидириб, уларни ёмон отлиғ қилаётган, “сен кетсанг, сендан зўрроғини ўғлимга олиб бераман”, деб дағдаға қилаётганлар, келин “қуруқ қўли” билан келди деб “айюҳаннос” солаётганлар ҳам “аёл” зотига мансуб аёллардир!

     Аёл зотини ислоҳ этмай туриб, жамиятни ислоҳ этиб бўлмайди. Аёл жамиятнинг энг муҳим нуқтасидир! Ғарб мустамлакачиларнинг бир ҳарбийсининг ён дафтарчасини ўқишга мувоффақ бўлган бир кимса ундан иқтибос келтирган экан.

     “Забт этилган ерларда оналардан илмни, маърифатни тўсмоқ зарур. Зеро, оналарнинг маърифатсиз бўлиши, авлоднинг заволидир!” деган мазмунда ёзилган экан.

Албатта бу ҳол шоир шеърида ҳам ўз аксини топган;

  “Оналар ташвиши дунё бўлса гар,

  Авлод қулайверар, қулагандай жар.”

- - -