Авлодлар қайғуси » Авлодлар қайғуси 2

“Хаж орзуси” (шеър)

1927 Ko'rilgan Авлодлар қайғуси 2

“Хаж орзуси” (шеър)

Тушларимда кўрдим Харомни, Йўқотдимку дилда оромни. Кўзларимда ёш ила эслаб, Хажга бормоқликни - қиламан орзу! Хожи номин олганлар кўриб, Ёқа ушлар баъзилар хуркиб. Уларга нафрат ила қараб, Хажга бормоқликни қиламан орзу!

Баъзилар – гуноҳи йўқ каби,

Юрармиш тоатдан нари.

Тоатда бўлишликни – ўйлаб,

Хажга бормоқликни қиламан орзу!

 

Арофатда жамланармиш халойиқ,

 Кимлар жазога-ю, рахматга лойиқ.

Аллоҳим рахмати сари отланиб,

 Хажга бормоқликни қиламан орзу!

 

Йўл азоби-гўр азоби демишлар,

Адо бўлур хуржундаги емишлар.

Ҳар қандай машаққатга сабр айлаб,

Хажга бормоқликни қиламан орзу!

 

 Қилган хажим қабул бўлмоғин,

 Йўлимдаги сирот сўқмоғин,

 Яшиндек бўлишлигин сўраб,

Хажга бормоқликни қиламан орзу!

- - -