Авлодлар қайғуси » Авлодлар қайғуси 2

“Тафаккур ёш танламас”

1730 Ko'rilgan Авлодлар қайғуси 2

“Тафаккур ёш танламас”

Тафаккур, ақл – заковат борасида нафақат ёши катта кимсалар, балки ёшда навқирон бўлганлар ҳам ажойиб истеъдодларини намоён қилишлари ҳаётда учраб туради. Шунга кўра инсонларнинг ёшлигига қараб эътибор қаратмасдан, ақл-заковатига диққат қаратишлик лозим бўлади. Уммавий халифалардан бўлган Умар ибн Абдулазиз (720-722 милодий йилларда муъминларга етакчилик қилган) вилоятлардаги одамларни мажлисга жамлади. Мажлис аҳли ичида ёшроқ бола ҳам мавжудлигини кўриб: - Сен боравер, ўрнингга ёши каттароқ кимса келсин, деди. - Иш агар ёшга қараб бўлса, сиздан кўра халифаликка лойиқроқ бўлган ёши улуғлар бор, деб жавоб қилди ёш бола.

Халифа Умар ибн Абдулазиз боланинг бу фикрига қўшилди ва уни мажлисдан четлатмади.

     Баъзида ёш бўлатуриб, илм таҳсилининг унумлилигидан боланинг ҳам ақл-заковати, тафаккур доираси пишиб етилади. Ундан ажойиб сўзлар, чиройли маслаҳатлар, оқилона режалар, манфаатли тадбирлар ҳосил бўлаётганлигини кузатиш мумкин.

     Асмаъий деган кимса айтадики: “Бир араб бола билан гаплашган эдим, ундаги (гапидаги) фасоҳат ва гўзаллик мени рохатлантирди.

     (Мен унга айтдим): - Сенда юз минг дирҳам бўлса ва сен аҳмоқ бўлсанг хурсанд бўлармидинг?

  • Аллоҳга қасамки йўқ!
  • Нега
  • Менинг аҳмоқлигим агар жиноят қилиб қўйса, жиноятга молим кетиб қолса, аҳмоқлигим яна ўзимга қолиб кетади деб, қўрқаман!” дея жавоб қилди.

Имоми Шофеъ рохимаҳуллоҳ деганлар:

 “Киши олим бўлиб ҳаргиз туғилмас,

 Илм эгаси у – жоҳил кимса янглиғ бўлмас!

 Албатта қавмнинг каттаси, унда гар илм бўлмас эркан,

Катта қўшин унга юзланса, у кичик бўлиб қолар эркан.

Агар қавмнинг кичкинаси олим бўлса, (майли) хай!

 Мажлислар унга қайтарилса, у катта (каби) бўлгай!”

   (“Девонуш-Шофиъий” дан)

     “Аҳли солиҳлардан бири эрталаб бомдод номозига кетар экан, ёш болага кўзи тушди ва ундан сўради:

  • Тонг саҳарлаб қаерга кетяпсан?
  • Намозга!
  • Ҳали ёш бўлсанг, намозга шошасанми?
  • Кечаги куни мен тенги бир бола вафот топди. Ўлим хақ экан, у келмасдан аввал унга ҳозирлик кўрмоқ керак! – дея жавоб берди ёш бола”.

Ёш бола булиб туриб улимни хисобни уйлаш накадар таажубли иш аммо ёши бир жойга бориб қолган, соч-соқолига оқ оралаб қолган мўйсафидлар ҳали-ҳануз умри охирлашиб қолаётганини, ўлим шарпалари яқин йиллар давомида келиб қолиши борасида мутлақо тафаккур этмаслиги эса жуда ачинарлидир.

   Шунинг учун айтсалар керакда:

“Ботмон-ботмон ёш-умр берилгандан,

Қилча бўлсада ақл-заковат берилгани яхши!”

- - -