Авлодлар қайғуси » Авлодлар қайғуси 2

“Тафаккурдаги кичик янглишиш кўп янглишишларни келтириб чиқаради”

1622 Ko'rilgan Авлодлар қайғуси 2

“Тафаккурдаги кичик янглишиш кўп янглишишларни келтириб чиқаради”

Ягона илоҳнинг қудратини ўзида тасаввур этолмаган фикр эгалари, заиф-ожиз нарсаларга илтижо этиб, улардан ғайритабий ишларни содир бўлишини кутадилар. Ойдан, юлдузлардан фол кўриб, фол очишади, ундан тахмин этиб айтиладиган сўзларга иқрор бўладилар. Аллоҳ Хақ Таъоло улар илтижо этиб ишонаётган нарсалар, ҳаётдаги энг кичик жонзотни ҳам ярата олмаслигини баён этиб, тафаккур этишга масал келтиради. “Эй одамлар, бир масал айтилгандир, бас, унга қулоқ тутинглар! Аниқки, сизлар Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётганлар агар барчалари бирлашганларида ҳам ҳатто бир дона чивинни ярата олмаслар, агар биронта чивин улардан бирон нарсани тортиб олса, уни (ўша чивиндан) қутқариб ҳам ола билмаслар. (Ҳожатни раво қилишни) сўрагувчи ҳам, сўралгувчи ҳам ночор-нотавондир. Улар Аллоҳнинг ҳақиқий қадри-улуғлигини билмадилар. Дарҳақиқат, Аллоҳ Кучли, Қудратлидир”. (Хаж; 73-74 оятлар мазмуни)

     Инсонда кимгадир ишониш, кимгадир сиғиниш, кимдандир нажот кутиш ҳисси бор. Ана шу ҳис фақат, Ягона Аллоҳга сарфланмас экан, бошқа ожиз махлуқот ва ходисаларга сарф этиладиган бўлиб қолади.

     “(Эй Мухаммад алайҳис-салом ) айтинг: “сизлар Аллоҳдан ўзга (илоҳлар деб) гумон қилганларингизга дуо илтижо қилаверингларчи, (улар сизларга ижобат қила олармикинлар!) Улар на осмонларда ва на ерда бир зарра вазнича (нарса)га эга эмасдирлар ва улар учун (осмонлар ва ерда Аллоҳга) шериклик ҳам йўқдир ҳамда (Аллоҳ) учун улардан бирон ёрдамчи ҳам йўқдир”.

    (Сабаъ; 22-оят мазмуни)

- - -