Авлодлар қайғуси » Авлодлар қайғуси 2

“Тафаккури бузилган айрим қавмлар”

1744 Ko'rilgan Авлодлар қайғуси 2

“Тафаккури бузилган айрим қавмлар”

Тафаккур бебаҳо инъом, лекин уни нотўғри ишлатиш катта хатар ва фалокатлар олиб келади. “Ўшанда пайғамбарлари уларнинг олдиларидан ҳам, орқаларидан ҳам келишиб: “Ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилинглар,” (деганларида), улар: “агар парвардигоримиз (пайғамбар юборишни) ҳоҳлаганида, албатта фаришталарни нозил қилган бўлар эди. Бас, (модомики, сизлар фаришта эмас, балки одамзод экансизлар) биз сизлар элчи қилиб юборилган динга кофирмиздирмиз,” дедилар”. (Фуссилат; 14-оят мазмуни)

Тафаккур мезони бузилган одамлар пайғамбарни инсон қиёфасида эмас, балки фаришта шаклида бўлишини орзу этган эканлар. Агар пайғамбар улар ўйлаганидек фаришта тоифасидан бўлганда, улар емас экан, ичмас экан, оила қуриб, боши ташвишдан қотган эмас экан деб яна ғавғо кўтарган бўлармиди, валлоҳу аълам. Тафаккур олами лойқаланганларнинг топадиган важҳ-карсонлари ва узр-баҳоналари кети узилмасдир. Улар билан инсон зоти талашиб тортишгани билан мажоронинг ечим доирасига етиб олиш жуда мушкул.

     “Энди Од (қабиласи)га келсак, бас, улар Ер юзида ноҳақ кибр-ҳаво қилдилар ва: “куч қуввутда бизлардан зўрроқ ким бор?” дедилар. Ахир улар ўзларини яратган Зот-Аллоҳ куч-қувватда улардан зўрроқ эканини билмадиларми?! Ва улар Бизнинг оятларимизни инкор қилгувчи бўлдилар. Бас, Биз уларга мана шу хаёти дунёда хор-расво қилгувчи азобни тоттириб қўйиш учун нахсли-шум кунларда устларига бир дахшатли бўрон юбордик. Охират азоби эса шак-шубҳасиз, янада ҳор қилгувчироқдир ва уларга (ўзлари сиғиниб ўтган бутлари томонидан ҳеч қандай) ёрдам берилмас”.

      (Фуссилат; 15-16-оятлар мазмуни)

 

     Тафаккури соғлом бўлган қавм ҳаргиз ўзларини “зўр” билишлари асло мумкин эмас. Чунки, уларни “зўр” бўлишларига сабаб бўлган куч-қувват, жисм ва шакл-шамойил аслида Аллоҳ Субханаҳу ва Таъоло томонидан уларга берилгандир. Ўзлари молик бўлмаган нарса устида, манмансираш, кибрланиш жуда кетган ақлсизликдир. Бу кирдикорлари эвазига Аллоҳнинг Ўзи уларга жазо ирода этди. Хаёти-дунёда хор қилгувчи-дахшатли бўронни юбориб, ер  юзида уларни ҳалок этди. Охиратда эса уларга ёрдам берилмаслигини ҳам баён этди. Аллоҳдан доимо соғлом ақл юргизишни, хақ йўл ва хақ иш устида тафаккур этишни сўраб юрмоқ, барчамизга жуда зарур!

- - -