Авлодлар қайғуси » Авлодлар қайғуси 2

“Янглиш мақсадлар ҳосили”

1579 Ko'rilgan Авлодлар қайғуси 2

“Янглиш мақсадлар ҳосили”

Туғилиб, ҳаётга келишдан бошланган бу ёруғ олам ишларида то-вафот топиб, қабрга қўйилгунга қадар юмушларида мақсадлари ҳали у, ҳали бу важҳ бўлаётган инсонларнинг ҳолати ва уларнинг зурриётларининг тарбияси – ўта мушкул, ва аянчли аҳволдадир. Улар бу мушкулотдан қутулиш учун ҳар қандай воситаларни ишга солиб кўрмоқдалар. Натижа улар кутганчалик ижобий эмас. Чунки, хаёт йўли ва ундаги мақсад – хаётни халқ этган Яратувчининг ҳоҳиш-иродасига зиддир. Унинг ижобий эмаслигининг сабаби бу хаётни Роззоқ Зотнинг имтихон учун берган – бир насиба олами деб тушинилмагани ва у хаётда бир мақсад сари интилиб, меҳнат қилинмаётгани асосий сабабдир.

Беақл инсонга молу-мулк тасарруф этиш учун бериб қўйилмайди. У ақлсизлиги учун бемақсад, турли ишларга молу-мулкни сарф этиб юборади ва ўзининг кейинги ҳаётида бармоқ тишлаб, надомат билан қийналиб ўтишига сабаб бўлади. Дунё хаётини ҳам ўз идрокича ўтказадиган кимса олдига ўзи мақсад ўйлаб топиб, умрини, молини, имкониятини сохта мақсад сари йўналтирса, бу ишга сарф этган аклданда заиф ақл бўлмаса керак!

     Бу янглиш мақсад эгалари авлод аталмиш – келажак чироғини ўчиришга оғиз пуфламоқчи бўлган одамлар тоифасидир. Ўз мақсадлари йўлида ўзларини ҳам, авлодларини ҳам хароб этмоқдалар. Бу инқироздан чиқишнинг асосий ва ягона йўли – Аллоҳ Хақ Таъолонинг шариатига итоат этмоқ, унинг амридан келиб чиқиб хаётда мақсадланмоқ ва ўша мақсад сари одимламоқдир!

- - -