Авлодлар қайғуси » Авлодлар қайғуси 2

“Мақсадни ўйлаб, топиш”

1781 Ko'rilgan Авлодлар қайғуси 2

“Мақсадни ўйлаб, топиш”

Мақсадни фақат хақдор қўйиши хақиқатга тўғри бўлган ишдир. Ҳаёт мақсадини, Холиқ Зот Аллоҳгина қўйишга хақлидир! Яралган, маҳлуқ хисобланмиш ожиз инсон ҳаёт учун мақсад қўйишга асло хаққи йўқдир! Бу муъминнинг эътиқодидаги, тасаввуридаги ишдир. Аммо иймондан бенасиб бўлган кимсалар ҳаётга ўзлари томонидан мақсадлар ўйлаб топишган, хозирда ҳам ўйлаб топмоқдалар. Ахир улар бу ҳаётни халқ этилишида йўқ эдиларку? Ўзлари бу тайёр, муҳайё этилган ҳаётдан насиба олиб яшаяптиларку?! Бу расволикни хаёт мақсадларини ўйлаб, тўқиб чиқарганларгина эмас, уларга кўр-кўрона эргашаётганлар ҳам уни билиб, билмасликка оладилар. Ҳаётдаги мақсадни ўйлаб топганлар назарида, бу олам еб-ичиш ва истаганича яшаш манзилидир.

Ҳаётни имтиҳон майдони эканлигига куфр келтириб, ҳайвонлардек фақат хирсга, нафс балосига ўч бўлишга ундайдилар. Шунинг учун куфрлари сабабли еб-ичиш, фойдаланиш учун қотилликдан, қимордан, исрофгарчилик ва бошқа жиноятлардан восита қидирадилар. Мақсадлари қандай бўлса ҳам ҳузурланиш, хаётни маишат билан ўтказиш ва фойдаланиб қолишга уринишдир.

     “Кофир бўлган кимсалар (мана шу ҳаёти дунёнинг ўткинчи лаззатларидан) фойдаланиб, чорва ҳайвонлари еганидек, еб-ичурлар ва дўзах уларнинг жойлари бўлур!”

 

                   (Мухаммад; 12-оят мазмуни)

- - -