Авлодлар қайғуси » Авлодлар қайғуси 2

“Мақсадни англаб етиш”

1528 Ko'rilgan Авлодлар қайғуси 2

“Мақсадни англаб етиш”

Яшаётган хаётдан мақсад нима? Уни қандай тасаввур этиш лозим? Бу борада хаёт ичида яшаётган миллиардлаган инсоннинг ўйи, мақсади турличадир. Ягона уммат бўлмиш, уммати Мухаммад саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётдаги мақсади – Аллоҳ ато этган имкониятдан фойдаланган ҳолда имтихон синовдан муваффақиятли ўтишдир. “(У Аллоҳ) сизларнинг қайсиларингиз чиройлироқ-яхшироқ амал қилувчи эканлигингизни имтиҳон қилиш учун ўлим ва ҳаётни яратган Зотдир. У Қудратли ва Мағфиратлидир”. (Мулк; 2-оят мазмуни)

Хаётда яшаб, бирор бир иш, вазифа адо этишдан аввал, бу ҳаёт хақиқатини, нима учун берилганини идрок эта билиш зарур. Бир нарса устида мақсад бўлмаслиги, уни теран тушунмасликка олиб боради. Теран тушунилмаган нарса эса уқувсизлик ва эътиборсизлик билан қарши олинади. Ёки мақсад хато англашилса ҳам амал пароканда бўлади, иш янглишишлар устига қурилади.

     Хаётни Аллоҳ ато этди, ундаги мақсадни ҳам инсонга Аллохнинг ўзигина белгилашга хакли, ўшанга монанд хаёт қилмоқ керак, деган ўлчов, энг тўғри ўлчовдир. Хаёт ато этилгани, ундаги яшаш мақсади яхши амал ила имтиҳондан ўтмоқ эканлиги аён бўлар экан – уша синовдан муваффакиятли утиш учун тиришмок зарур.

  юклаб олиш