Илм чашмаси » Илм чашмаси 5

Иймонга ишлов

2478 Ko'rilgan Илм чашмаси 5

Иймонга ишлов

Инсонга берилган ҳар бир нарса неъмат деб билинса, у қадрланса, у эътиборли бўлади. Биламизки, бизга берилган энг улуғ инъом “иймон” неъматидир. Уни қадрлаган ҳар бир инсон, унга ишлов бериб, уни мустаҳкамлаш йўлида тиришиб, меҳнат қилади. Ҳосил олиш учун ер эгаси, ерга зўр эътибор беради. Унга вақти, вақти билан гоҳида тинимсиз ишлов беради. Ерни юмшатади, сув қўяди, ўғит беради, бегона ўт ўланлардан тозалайди. Бу меҳнат остида яхши зироат олишга муваффақ бўлинади.

     Чорвадор ҳисобланмиш чўпон ҳам, парваришлаётган ҳар бир чорвасига (у туями, қўйми, сигирми ёки бошқа ҳайвонми) ишлов воситаси бўлган ем хашагини бериш, суғориш, соғлигидан хабар олиши натижасида яхши натижаларга эришади.

     Иймон эгасиман деган инсон, иймонини қадрлаб уни парваришласа, унга ишлов берса, уни кучайиши йўлида меҳнат қилса, албатта иймондан ҳосил бўлажак гўзал амалларга ошиқадиган, мункар ёмон ишлардан тийила оладиган мартабага етади.

Иймон мустаҳкамлиги, гўзал амаллар, гуноҳлардан четланиш-буларнинг жамланмаси иншааллоҳ жаннат томонга интилиш, ҳозирлик кўриш белгисидир!

- - -