Юксаклик сари

Тарихий сулолалар

2100 Ko'rilgan Юксаклик сари

Тарихий сулолалар

๏ Аббосийлар. ๏ Қорахонийлар. ๏ Салжуқийлар. ๏ Хоразмшоҳлар. ๏ Мамлуклар. ๏ Усмонийлар. ๏ Темурийлар. ๏ Бобурийлар.

๏ АББОСИЙЛАР:

 

  1. Саффох (750 – 754милодий), (132 – 136хижрий).

 

  1. Мансур (754 – 775милодий), (136 – 157хижрий).

 

 

  1. Маҳдий (775 – 785милодий), (157 – 169хижрий).

 

  1. Ҳадий (785 – 786милодий), (169 – 170хижрий).

 

 

  1. Ҳорун ар-Рашид (786 – 809милодий), (170 – 193хижрий).

   Бу халифа мусулмон оламида ўзининг илми ва кенгбағир етакчи ҳамда адолатни суйганлиги сабабидан шуҳрат қозонган раҳбар ҳисобланади. Ҳорун ар-Рашид Мадинайи Мунаввара шаҳрида йирик олим, фақиҳ ва мужтаҳид аллома Имоми Молик билан ҳам юз кўришганлар. У кишининг “Муватто” номли китобларини мусулмонлар яшаётган турли бурчакларга юбориб, ўшанга мос иш юритимоқчи бўлганларида, Имоми Молик рохимаҳуллоҳ мусулмонларнинг турли бурчаклари дин турли олимлар орқали етиб борганини айтиб, Молик рохимаҳуллоҳ ўз китобларини халифа айтганидек ёйилишининг тарафдори бўлган эмаслар.

 

  1. Амийн (809 – 813милодий), (193 – 197хижрий).

 

  1. Маъмун (813 – 833милодий), (197 – 218хижрий).

 

  1. Муътасим (833 – 842милодий), (218 – 228хижрий).

 

  1. Васиқ (842 – 848милодий), (228 – 234хижрий).

 

  1. Мутаваккил (848 – 861милодий), (234 – 247хижрий).

 

  1. Мунтасир (861 – 862милодий), (247 – 248хижрий).

 

  1. Мустаиъйн (862 – 866милодий), (248 – 252хижрий).

 

  1. Муаттиз (866 – 869милодий), (252 – 255хижрий).

 

  1. Муҳтадий (869 – 870милодий), (255 – 256хижрий).

 

  1. Муътамид (870 – 892милодий), (256 – 279хижрий).

 

  1. Муътазийд (892 – 902милодий), (279 – 289хижрий).

 

  1. Муктафий (902 – 908милодий), (289 – 295хижрий).

 

  1. Муқтадир (908 – 932милодий), (295 – 320хижрий).

 

  1. Қоҳир (932 – 934милодий), (320 – 322хижрий).

 

  1. Розий (934 – 940милодий), (322 – 329хижрий).

 

  1. Мутқи (940 – 944милодий), (329 - 333).

 

  1. Мустакфий (944 – 946милодий), (333 – 335хижрий).

 

  1. Мутийъ (946 – 974милодий), (335 – 363хижрий).

 

  1. Тоийъ (974 – 991милодий), (363 – 381хижрий).

 

  1. Қодир (991 – 1031милодий), (381 – 422хижрий).

 

  1. Қоим (1031 – 1075милодий), (422 - 467хижрий).

 

  1. Муқтадиъ (1075 – 1094милодий), (467 – 487хижрий).

 

  1. Мустазҳир (1094 – 1118милодий), (487 – 512милодий).

 

  1. Мустаршид (1118 – 1135милодий), (512 – 529хижрий).

 

  1. Рошид (1135 – 1136милодий), (529 – 530хижрий).

 

  1. Муқтафий (1136 – 1160милодий), (530 – 555хижрий).

 

  1. Мустанжид (1160 – 1170милодий), (555 – 566хижрий).

 

  1. Мустазиъ (1170 – 1180милодий), (566 – 575хижрий).

 

  1. Насир (1180 – 1225милодий), (575 – 622хижрий).

 

  1. Зоҳир (1225 – 1226милодий), (622 – 623хижрий).

 

  1. Мустансир (1226 – 1242милодий), (623 -640хижрий).

 

  1. Мустаъсим (1242 – 1258 милодий) (640 – 656 ҳижрий).

 

 

๏ ҚОРАХОНИЙЛАР:

Ҳукмронлик йиллари милодий сана билан берилган;

 

  1. Абдулкарим Сотуқ Буғроҳон (859 – 955).

 

  1. Мусо ибн Абдулкарим (955 – 970).

 

  1. Ҳасан ибн Сулаймон (977 – 992).

 

  1. Аҳмад ибн Али Арслонхон (998 – 1017; ҳокимият амалда укаси Наср ибн Али қўлида бўлган, у Мовароуннаҳрни эгаллаб олган.

 

  1. Мансур ибн Али (1017 – 1026).

 

  1. Иброҳим ибн Наср Тамғачхон (1040 – 1070).

 

  1. Арслонхон Муҳаммад ибн Сулаймон (1102 – 1130).

 

   1130 йилдан салжуқийларга, 1140-йиллар бошида эса қорахитойларга қарам бўлган. Қорахонийларнинг сўнгги вакили Усмон ибн Иброҳим 1212 йили Муҳаммад Хоразмшоҳ томонидан ағдарилиб, қатл қилинган.

 

 

                       САЛЖУҚИЙЛАР:

 

Яқин ва Ўрта Шарқ, қисман Мовароуннаҳрда салжуқийлар сулоласи бошқарган давлат (1038 – 1308). Салжуқийларга Салжуқнинг невараси Султон Тўғрулбек асос солган. Салжуқ турклари 11-асрнинг 20-йилларида ҳарбий хизматлари эвазига Хуросонда Ғазнавий давлатининг раҳбари – Маҳмуд Ғазнавийдан кўплаб мулклар олганлар. Бироқ кейинчалик ғазнавийлар уларга қарши лашкар жўнатиб, Арслон Исроил ибн Салжуқни асир олишган ва Ҳиндистондаги ҳарбий қалъада тутқунликда сақлашган (1032 йилда у ҳибсда ўлган).

   Салжуқийлар ғазнавийларга қарши олиб борган кўплаб муваффақиятли жангларидан сўнг Нишопурни эгаллаб, ўз раҳбарлари Тўғрулбекни султон деб эълон қилдилар (1038). Данданакон жангидаги ғалабадан сўнг, у Хуросон ҳукмдори деб эълон қилинди. Аста-секин салжуқийлар Хуросон, Хоразм, Ғарбий Эрон, Озарбайжон, Ироқ (Бағдод билан бирга)ни ўзларига бўйсундирдилар. Бағдодда Тўғрулбек номига хутба ўқитилган. Аббосийлар халифаси ал-Қоим (ҳукмронлик даври: 1031 – 75) ҳокимиятни Тўғрулбекка топшириб, уни султон ҳамда “Шарқ ва Ғарб подшоҳи” деб тан олишга мажбур бўлган ва қизини унга хотинликка берган. Тўғрулбек Райни, унинг укаси Чағрибек Довуд (990 – 1060) Марвни ўзларига пойтахт қилдилар. 1050 йилда Тўғрулбек пойтахтни Райдан Исфаҳонга кўчирган.

   Алп Арслон ва Маликшоҳ ҳукмронликлари даврида салжуқийлар Кичик Осиё ва Яқин Шарқда мустаҳкам ўрнашиб олишган. Улар Византия императори Роман Диогеннинг 200 минг кишилик қўшинини енгиб (1071), бутун Кичик Осиёни (1071 – 81), кейинчалик Сурия ва Фаластинни забт этишган. Арманистон, Грузия, Ширвон ҳам бўйсундирилган. Шу даврда Балх, Термиз (1044), Бухоро, Самарқанд (1089)ни эгаллашган.

 

Ҳукмронлик йиллари милодий сана билан берилган;

 

Хуросондаги Салжуқийлар (1038 – 1157):

 

  1. Тўғрулбек (1038 – 1063).

 

  1. Алп Арслон (1063 – 1072).

 

  1. Маликшоҳ (1072 – 1092).

 

  1. Маҳмуд (1092 – 1094).

 

  1. Бариқёруқ (1094 – 1104).

 

  1. Маликшоҳ (1104 – 1105).

 

  1. Ғиёсиддин Муҳаммад (1105 – 1118).

 

  1. Санжар (1118 – 1157).

 

 

 

Кермондаги Салжуқийлар (1041 – 1187):

 

  1. Кавурбек (1041 - 1073).

 

  1. Кермоншоҳ (1073).

 

  1. Ҳусайн (1073 – 1074).

 

  1. Султоншоҳ (1074 – 1085).

 

  1. Туроншоҳ (1085 – 1097).

 

  1. Эроншоҳ (1097 – 1101).

 

  1. Арслоншоҳ (1101 – 1141).

 

  1. Муҳаммадшоҳ (1141 – 1156).

 

  1. Тўғрулшоҳ (1156 – 1167).

 

  1. Баҳромшоҳ (1167 – 1168).

 

  1. Арслоншоҳ (1168).

 

  1. Туроншоҳ (1168 – 1174).

 

  1. Муҳаммадшоҳ (1174 – 1187).

 

  1. Муборак (1187).

 

 

 

Шомдаги Салжуқийлар (1074 – 1117):

 

  1. Тутуш (1074 – 1095).

 

  1. Ридван (Ҳалабда; 1095 – 1113).

 

  1. Дукак (Дамашқда; 1095 – 1104).

 

  1. Алп Арслон Архас (Ҳалабда; 1113 – 1114).

 

  1. Султоншоҳ (1114 – 1117).

 

  1. Ироқдаги С. (1118 – 1194).

 

  1. Маҳмуд (1118 – 1131).

 

  1. Довуд (1131 – 1132).

 

  1. Тўғрул (1132 – 1133).

 

  1. Масъуд (1133 – 1152).

 

  1. Маликшоҳ (1152 – 1153).

 

  1. Муҳаммад (1153 – 1159).

 

  1. Сулаймоншоҳ (1159 – 1161).

 

  1. Арслоншоҳ (1161 – 1177)

 

  1. Тўғрул (1177 – 1194).

 

 

 

Кўния (Рум)даги Салжуқийлар (1077 1308):

 

  1. Сулаймон (1077 – 1086).

 

  1. Қилич Арслон (1086 – 1107).

 

  1. Маликшоҳ (1107 – 1116).

 

  1. Масъуд (1116 – 1156).

 

  1. Қилич Арслон (1156 – 1188).

 

  1. Маликшоҳ (1188 – 1192).

 

  1. Кайхусрав (1192 – 1200; 1205 – 1210).

 

  1. Сулаймон (1200 – 1204).

 

  1. Қилич Арслон (1204 – 1205).

 

  1. Кайковус (1210 – 1219).

 

  1. Алоуддин Қайқубод (1219 – 1236).

 

  1. Кайхусрав (1236 – 1245).

 

  1. Кайковус (1245 – 1247).

 

  1. Қилич Арслон (1257 – 1265).

 

  1. Кайхусрав (1265 – 1283).

 

  1. Масъуд (1283 – 1296).

 

  1. Қайқубод (1296 – 1307).

 

   Шу шоҳ даврида унга тобеъ бўлган бей Усмон ўзи алоҳида бейликка асос солиб, мустақил бўлишга ҳаракат бошлади. 1299-милодий йилда Усмонийлар сулоласига асос солина бошланди.

 

  1. Масъуд (1307 – 1308).

 

 

           

                           ๏ ХОРАЗМШОҲЛАР:

   Хоразмни милодий 1040 йилдан Салжуқ султонлари томонидан тайинланган ҳокимлар бошқарган. Ана шундай турк ҳокимларидан бири ануштегинийлар сулоласи асосчиси Ануштегин Гарчои (1077 – 97 йиллар давомида) шоҳ бўлган эди. 1097 йилда Ануштегин вафотидан кейин Хуросон ноиби Додбек Ҳабаший унинг ўғли Қутбиддин Муҳаммад (1097 – 1127)ни Хоразм ноиби қилиб тайинлаб, унга “хоразмшоҳ” унвонини беради.

    Қутбиддин Муҳаммаднинг адолатли ва садоқатли хизмати эвазига Султон Санжар (1118 – 57) унинг ўғли Отсиз (1127 – 56) ни Хоразм тахтига тайинлайди. Дастлаб, Султон Санжарга садоқат билан хизмат қилган Отсиз 1130-йиллар охирларида Мовароуннаҳрдаги сиёсий вазиятдан фойдаланиб, мустақил Хоразмшоҳлар давлатини тузишга ҳаракат қилиб, унинг билан тинимсиз уруш олиб боради. Отсиз вафотидан кейин тахтга ўтирган Эл Арслон (1156 – 72) маҳаллий ҳокимлар ва қорахитойларга қарши кураш олиб борди. Унинг ворислари Султоншоҳ Муҳаммад (1172) ва Алоуддин Такаш (1172 – 1200) ҳокимият учун 1193 йилга қадар ўзаро кураш олиб бордилар.

    Такаш ўз вориси Муҳаммад Хоразмшоҳга (1200 – 20) марказлашган мустаҳкам давлат ва ташкилий жиҳатдан қудратли қўшинни мерос қолдирган бўлса, унинг ўз сўзлари билан айтганда, ўғли Жалолиддин Мангубердига (1220 – 31) пароканда салтанатни мерос қилиб қолдирди. 1231 йилда Жалолиддин Мангуберди вафоти билан “хоразмшоҳ” унвони ҳамда салтанатни бошқарган сулолалар ҳам якун топади.

 

Ҳукмронлик йиллари милодий сана билан берилган;

 

  1. Қутбиддин Мухаммад (1097 – 1127).

 

  1. Отсиз (1127 – 1156).

 

  1. Эл Арслон (1156 – 1172).

 

  1. Султоншоҳ Мухаммад (1172).

 

  1. Алоуддин Такаш (1172 – 1200).

 

  1. Мухаммад Хоразмшоҳ (1200 – 1220).

 

  1. Жалолиддин Мангуберди (1220 – 1231).

 

 

                                     ๏ МАМЛУКЛАР:

Ҳукмронлик йиллари милодий сана билан берилган;

 

  1. Ойбек (1250 – 1257).

 

  1. Бейбарс (1260 – 1277).

 

  1. Қаловун (1279 – 1290).

 

  1. Барсбей (1422 – 1438).

 

  1. Юсуф ал-Азиз (1438).

 

  1. Жақмоқ аз-Зоҳир (1438 – 1453)

 

  1. Усмон ал-Мансур (1453).

 

  1. Инол Ашраф (1453 – 1461)

 

  1. Ахмад 2 ал-Муаййад (1461).

 

  1. Хушқадам аз-Зоҳир (1461 – 1467).

 

  1. Билбай аз Зоҳир (1467 – 1468).

 

  1. Тимур-буға аз-Зоҳир (1468).

 

  1. Қайитбай Ашраф (1468 – 1496).

 

  1. Мухаммад 2 Носир (1496 – 1498).

 

  1. Қансух аз-Зоҳир (1498 - 1500).

 

  1. Жонпўлат Ашраф (1500 – 1501).

 

  1. Туманбой 1 Одил (1501).

 

 

 

  1. Ғурий (1501 – 1516).

 

  1. Туманбой 2 Ашраф (1516 – 1517).

 

1516 – 1517 йилларда турк султони Салим Ёвуз қўшинларни Сурия, Фаластин ва Мисрни эгаллаб, Ридоний деган жойда Мамлукларни тор-мор этади. Қоҳира шаҳрига келишади, Туманбой 2 Ашраф қўзғолон кўтаради. Аммо Усмонийлар уни бостириб Мамлукларни тугатган. Асирга туширилган Туманбой 2 Ашраф эса қатл этилган.

 

 

 

                            ๏ УСМОНИЙЛАР:

   Кичик Осиё, Болқон, Шарқий Европа, Яқин Шарқ, Шим, Африка, қисман Кавказ ва Қримда ҳукмронлик қилган турк султонлари сулоласи милодий 1299 – 1922 йиллар Усмонли  давлатини бошқарган. Сулола номи унинг асосчиси Усмон ибн Эртўғрул номидан олинган.

   Мовароуннаҳр ва Хуросонда яшовчи ўғуз туркларининг қай (қайиғ) уруғига мансуб қавм Эртўғрул бошчилигида 13-асрнинг 20-йиллари – мўғуллар истилоси даврида Кичик Осиёга бориб, ўрнашиб қолишган. Улар салжуқийларнинг Кўния султонлиги ҳудудида мустақил беклик ташкил қилишган. Эртўғрул беклик бошқарувини 1281 йилда ўғли Усмон Ғозийга топширган.

   Бу беклик 1299 йилда ўзини мустақил давлат деб эълон қилган. Кейинчалик бу давлат Усмонли турк султонлиги номи билан дунёга танилиб, ўрта асрларда жаҳондаги энг қудратли давлатга айланган.

    Салжуқийлар таркибида усмонийларнинг биринчи ва илк вакили бўлмиш Усмон бир вилоятга волий бўлиб, бей деб юритилган. Ўша бей бўлиб турган Усмон алоҳида-мустақил бўлиш йўлида салжуқийларга ўлпон тўлаш ва бошқа ишлардан ҳоли бўлиб, ўзининг янги қадамларини ташлаб, Усмонийлик деб аталмиш сулолага асос солди. Унинг етакчилигида то невараси Муродгача “бей” деб номланган бўлса, Муроддан сўнг Усмоний етакчилар “султон” деб юритила бошланди.

 

Ҳукмронлик йиллари милодий сана билан берилган;

 

  1. Усмон (1299 – 1324),

 

  1. Урхон (1324 – 1359),

 

  1. Мурод (1359 – 1389).

Шу силсиладан бошлаб бей “султон” дея юритила бошлади.

 

  1. Боязид (1389 – 1402).

 Йилдирим ҳам қўшиб айтиладиган шу Боязид 1402 милодий йилида Анқара ёнида Амир Темур билан бўлган жангда енгилиб, унга асир тушган. Боязиднинг Йилдиримнинг ўғиллари Сулаймон Чалабей, Мусо Чалабейлар, Меҳмед Чалабейларнинг тахт учун кураши 1402 – 1413 йилларгача давом этиб, ниҳоят уни Меҳмед эгаллашга муваффақ бўлган.

 

  1. Меҳмед (1413 – 21),

 

  1. Мурод 2 (1421 – 1444; 1446 – 1451),

 

  1. Меҳмед 2 Фотиҳ (1444 – 1446; 1451 – 1481)

   1446-йили султонлик қайта Муродга ўтади ва орадан беш йил муддат ўтгач яна қайта Меҳмед 2 Фотиҳ султонликка ўтиради. Икки йил ўтиб, милодий 1453-йили Рум пойтахти бўлиб турган Константиноплни фатх қилишга Аллоҳ уни муяссар этади. Ўшандан сўнг у шаҳар “Истанбул” номига айлантирилади. Унинг маъноси “ислом бўл” мазмунини беришини айтганлар. Истанбулни фатх этганлиги муносабати билан Меҳмед 2ни Фотиҳ деб қўшиб айтиладиган бўлди.

 

 

  1. Боязид 2 (1481 – 1512),

 

  1. Салим Ёвуз (1512 – 1520).

Шомнинг Халаб деб номланган шаҳрида милодий 1516-йили Салим халифа деб эълон қилинади. Шундан сўнг Усмоний сулола вакиллари ҳам султон, ҳам халифа мақомига эга бўлишган. Унинг даврида Усмонийлар ҳудудлари кенгайишга тушди.

 

  1. Сулаймон Қонуний (1520 – 1566).

   Сулаймон Қонуний даврида насоролик юртларига юришлар давом этказилди. Ўрта Ер денгизида жойлашган Родос ороли ва бир қанча ҳудудлар ҳисобига отасидан мерос қолган Усмонийлик ерлари кенгайишга тушди. Унинг бошчилигидаги қўшин ҳатто Вена бўсағаларигача бориб, Европани ҳижолатчиликка ва таҳликага туширди.

 

  1. Салим (1566 – 1574),

 

  1. Мурод 3 (1574 – 1595),

 

  1. Меҳмед 3 (1595 – 1603),

 

  1. Аҳмад (1603 – 1617),

 

  1. Мустафо (1617 – 1618),

 

  1. Усмон 2 (1618 – 1622),

 

  1. Мурод 4 (1623 – 1640),

 

  1. Иброҳим (1640 – 1648),

 

  1. Меҳмед 4 (1648 – 1687),

 

  1. Сулаймон 2 (1687 – 1691),

 

  1. Аҳмад 2 (1691 – 1695),

 

  1. Мустафо 2 (1695 – 1703),

 

  1. Аҳмад 3 (1703 – 1730),

 

  1. Меҳмед 5 (1730 – 1754),

 

  1. Усмон 3 (1754 – 1757),

 

  1. Мустафо 3 (1757 – 1774),

 

  1. Абдулҳамид (1774 – 1789),

 

  1. Салим (1789 – 1807),

 

  1. Мустафо 4 (1807 – 1808),

 

  1. Меҳмед 6 (1808 – 1839),

 

  1. Абдулмажид (1839 – 1861),

 

  1. Абдулазиз (1861 – 1876),

 

  1. Мурод 5 (1876),

 

  1. Абдулҳамид (1876 – 1909),

 

  1. Меҳмед Рашид (1909 – 1918),

 

  1. Меҳмед Ваҳидуддин (1918 – 1922),

Мустафо Камол Отатурк томонидан Туркияда султонлик тугатилгач (1922 й. 1 ноябр), сўнгги султон Меҳмед Ваҳидуддин хорижга жўнаб кетишга мажбур бўлган.

 

 

                                 ๏ ТЕМУРИЙЛАР:

 

Ҳукмронлик йиллари милодий сана билан берилган;

 

  1. Амир Темур (1370 – 1405),

 

  1. Шоҳруҳ ибн Темур (1409 – 1447),

 

  1. Улуғбек ибн Шоҳруҳ (1447 – 1449),

 

  1. Абу Саид ибн Султон Муҳаммад (1458 – 1469),

 

Мовароуннаҳрда:

 

  1. Халил Султон (1405 – 1409),

 

  1. Улуғбек (1409 – 1449),

 

  1. Абдуллатиф (1449 – 1450),

 

  1. Абдулло Мирзо (1450 – 1451),

 

  1. Абу Саид ибн Султон Муҳаммад (1451 – 1469),

 

  1. Султон Аҳмад Мирзо ((1469 – 1494),

 

  1. Султон Маҳмуд Мирзо (1494 – 1498),

 

  1. Сулмон Али Мирзо (1498 – 1500),

 

Хуросонда:

 

  1. Шоҳруҳ (1396 – 1447),

 

  1. Улуғбек (1447 – 1449),

 

  1. Абулқосим Бобур (1449 – 1457),

 

  1. Шоҳ Маҳмуд Мирзо (1457),

 

  1. Абу Саид ибн Султон Муҳаммад (1458 – 1469),

 

  1. Ёдгор Мирзо (1470),

 

  1. Ҳусайн Бойқаро (1470 – 1506),

 

  1. Бадиуззамон ибн Султон Ҳусайн (1506 – 1507),

 

  1. Музаффар Мирзо (1506 – 1507),

 

 

                          ๏ БОБУРИЙЛАР:

 

       Ҳукмронлик йиллари милодий сана билан берилган;

 

  1. Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1526 – 1530),

 

  1. Ҳумоюн (1530 – 1539),

 

  1. Акбар (1556 – 1605).

   Бобурий подшоҳлар ичида мана шу Акбар ва Аврангзеб исмли подшоҳлар бошқаларга қараганда узоқ муддат ҳокимият устида турган подшоҳлар ҳисобланишади. У иккиси салкам ярим аср подшоҳлик қилишган.

 

  1. Жаҳонгиршоҳ (1605 – 1627),

 

  1. Шоҳ Жаҳон (1627 – 1658).

   Айнан шу подшоҳ Шоҳ Жаҳон ҳокимият устида ўтирганда Агра шаҳрида дунёга таниқли Тожмаҳал мажмуаси қурилган. Унинг қурилиши тарихи аёли Мумтозмаҳал ўн тўртинчи фарзандини туғиш палласида вафот топади. Ўша аёли учун йигирма йил давомида қурилган. Ҳозирги кунларда жума кунлари саёҳатчилар учун айнан жума намози пайтида саёҳат тўхтатилади.

 

  1. Аврангзеб Оламгир (1658 – 1707).

   Бу подшоҳ даврида кўплаб олимлар унинг ҳузурида жамланиб, унинг фармонига биноан шайх Низомиддин бошчилигида шаръий ҳукмларни жамловчи ва дастур сифатида қўлланиладиган китоб ёзилишига киришилган. Аврангзеб улар учун зарур бўлган китоб ва қўлланмаларни дунёнинг турли бурчакларидан топтириб келтирган. Олимларнинг маошларини ва зарур бўлган бошқа эҳтиёжларга подшоҳ ҳомийлик қилиб турган. Ниҳоят саккиз йил ўтгач ўша китоб ёзиб, битказилган ва унга “Фатавойи Ҳиндия” ёки “Фатовойи Оламгирия” деб ном берилган. Ҳозирда “Фатовойи Ҳиндия” номидаги олти жилдли ўша китоб мавжуддир.

 

  1. Баҳодиршоҳ (1707 – 1712),

 

  1. Жаҳондиршоҳ (1712 – 1713),

 

  1. Фарруҳ Сияр (1713 – 1719),

 

  1. Муҳаммадшоҳ (1719 – 1748),

 

  1. Аҳмадшоҳ (1748 – 1754),

 

  1. Оламгир (1754 – 1759),

 

  1. Шоҳ Олам (1759 – 1806),

 

  1. Акбар (1806 – 1837),

 

  1. Баҳодиршоҳ (1837 – 1858)

 

ЭСЛАТМА: Рисолада йўл қўйилган саҳву-хатоларни Аллоҳнинг ўзи авф этсин! Сиз муҳтарам китобхон биз томонимиздан унутилиб ёки бошқа бир сабаблар билан қолдирилиб, туширилиб қолган ўринлар бўлса тўлдириб қўйишингизни илтимос қиламиз! Инсон албатта хато ва камчиликдан ҳоли эмас, Аллоҳ барчамизни ўзининг ҳидоят йўлидан адаштирмасин! Охирги сўзимиз Аллоҳга хамд ва мақтовлар бўлсин!    

- - -